#ҲАММА ДУОЛАРНИ ЖАМЛОВЧИ ДУО.
-----------
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ѐд олмадик. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ѐд олмадик», дедик. Шунда у зот: «Ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага сизларни далолат қилайми? Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ѐмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ѐрдам сўралган Зотсан. Етказиш Сенинг ишинг бўлган Зотсан. Ўзгариш йўқ, қувват ҳам йўқ. Магар Аллоҳда бор», денглар», дедилар».
(Имом Термизий ривояти).
Шарҳ:
Демак, Аллоҳ таолодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман, деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан. Уламолар, ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ, деганлар. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунѐ ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунѐ ва охиратнинг ѐмонлигидан бирортасини қўймай паноҳ сўрадилар.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35
#Ҳадис_1307
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа молни ноқис қилмас. Аллоҳ авф ила бандага иззатдан бошқани зиѐда қилмас.
Ким Аллоҳ учун тавозуъ қилса, албатта, Аллоҳ уни юқорилатмай қўймас», дедилар».
(Имом Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бошқа бир ривоятда:
«Авф бандага иззатдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, авф қилинг!
Аллоҳ сизни азиз қилур.
Тавозуъ бандага юқориликдан бошқани зиѐда қилмас. Бас, тавозуъ қилинг!
Аллоҳ сизни юқорилатур.
Садақа молга кўпайишдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, садақа қилинг! Аллоҳ азза ва жалла сизни бой қилур», дейилган.
Азизу мукаррам бўлайлик десак, авф қилишни одат қилайлик.
Олий мақомга етай десак, тавозуълик бўлайлик.
Бой-бадавлат бўлай десак, садақа қилишни одат қилайлик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев