-------------
Савол: Намозда хушуънинг топилмаслигига сабаб нима? Ва инсон бу (разилат)дан қандай қутулади?
Жавоб: Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: «Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир»
(Мўминун: 1-2).
Хушуъни (қўлга киритиш)ни ҳам, (қўлдан бой) беришни ҳам сабаблари бор. Хушуъни қўлга киритиш сабаблари: Аллоҳнинг олдида бўйин эгиш ва сен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг олдида турганингни ёдда тутишингдир. Саҳиҳ ҳадисда ворид бўлдики: «Агар биронтангиз такбир айтиб (намозни бошласа) майда тошларни ушлаб (чалғимасин), чунки раҳмат унинг рўбарўсидадир»
(Термизий (346), Насоий (1178)).
Яна бошқа бир лафзада эса: «Агар биронтангиз намозга турса, албатта у Роббиси билан сирли суҳбатлашаётган бўлади» (Бухорий (390), Муслим (856), Аҳмад (4673)).
Инсон намозга кирар экан, албатта у Роббиси билан сирли суҳбатлашади. Шу сабаб Аллоҳ азза ва жалланинг буюклигини ва у буюкларнинг энг буюги субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида турганини ёдида тутиб, намози, қироати, саждаси ва рукуъсини қалби уйғоқ ҳолда адо этсин. Ушбу (буюк) мақомга лозим бўлган барча нарсани ёдида тутсин. Аллоҳ(ни ёдда тутишдан) ғафлатда қолса, намози ноқис бўлади. Шу сабаб ушбу нарсаларни ёдида сақласин, тоинки ундан ушбу ғафлат ва васвасалар кўтарилади. Сажда ва аттаҳийётнинг сўнгида Роббисидан ушбу ишга кўмак беришини сўраб айтсинки: Аллоҳим менга хушуъ (қилишим учун) ёрдам бер, мени хушуъга муяссар айла, менга шайтон ва нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ бер. Ана шуларни сўраб, Роббиси субҳанаҳу ва таолодан ёрдам тиласин.
Риёз, Жомеъ ал-Кабир масжиди. Ҳазратларининг «Намоз ва унинг аҳамияти» сарлавҳали муҳозарага қисқача шарҳ бериш кетидан (йўлланган) саволлар зимни-(ичи, ораси)дан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев