_______
.
Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: «Агар бирортангиз масжиддан чиқишни хоҳласа, иблис аскарларини чақиради. Ва асаларилар амирларининг олдида жамланишгандек, улар ҳам жамланишади. Шунинг учун масжид эшиги олдида турсангиз:
.
اللَّهُمَّ إنِّي أعُوذُ بِكَ مِن إبليسَ وجُنُودِهِ.
.
«Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблийса ва жунудиҳ»
(Аллоҳим, мен иблисдан ва унинг аскарларидан Сендан паноҳ тилайман), деб айтинглар. Шунда шайтон зарар бермайди». Ибн Сунний ривоятлари
——————————
Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.
Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир бандага Аллоҳ таоло руҳини қайтиб берганида (уйғонганда):
لا إلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ ؛ وَلَهُ الحَمْدُ ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ،
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр»,
деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни кечириб юборади», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари
——————————
Савол:
Ассалому алайкум!
Аллоҳ, сизлардан рози бўлсин.
Бужитерия ( темир ва мисдан ишланган тақигчоқлар) бизнинг мазхабда тақиш мумкин эмаслиги хақида сизлардан ўқиб билдим. Бу хақида яқинларимга айтсамлар улар сабабини сўрашди ва хамма тақишини такидлашди. Айтингчи шунга оид хадис ёки маълумот борми? Энди бужитерияларимни ташлаб юборишим керакми?
Жавоб
Ваалайкум ассалом!
Темир тақинчоқ дўзах аҳлининг тақинчоғи мисда эса бутларнинг ҳиди бор бўлгани учун ҳанафий мазҳаби уламолари шуларни тақиб юришни макруҳи таҳримий дейишган.
عن بُرَيْدَةَ رضي الله عنه، أَنَّ رَجُلًا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ" فَطَرَحَهُ، ثُمَّ جَاءَهُ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ شَبَهٍ ـ نحاس أصفر فَقَالَ: " مَا لِي أَجِدُ مِنْكَ رِيحَ الْأَصْنَامِ" فَطَرَحَهُ، قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ: مِنْ أَيِّ شَيْءٍ أَتَّخِذُهُ؟ قَالَ: " مِنْ وَرِقٍ، وَلَا تُتِمَّهُ مِثْقَالًا" أخرجه النسائي وأبو داود
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Темир узук таққан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келди. Шунда у зот: "Негадир сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўряпман-а”, дедилар. бас у тақишни тарк қилди. Кейинроқ сариқ мисдан узук тақиб келди. Шунда у зот “Негадир сендан бутнинг ҳидини сезаяпман-а”, дедилар. Бас у тақишни тарк қилди. Ҳалиги киши: “Нимадан узук тақсам бўлади?”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кумушдан, вазнини бир мисқолга етказмагин”, дедилар”.
Насоий ва Абу Довуд ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев