«Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!»
Бухорий ва Муслим ривояти.
Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб деди: Мени жаннатга киритадиган амални айтинг. У зот ﷺ Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар»
Ибн Абу Дунё ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидандир»
Имом Табароний ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бирор бир садақа Аллоҳга яхши сўздан кўра маҳбуброқ эмас»
Имом Байҳақий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Токи тилини сақламагунича бирортангиз ҳам иймоннинг ҳақиқатига ета олмайсизлар»
Имом Байҳақий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқ кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
#Ҳадис
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтики, бир кишини масжидга қатнашга аҳд қилганини кўрсангиз, унинг иймони ҳақида гувоҳлик берингиз. Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, намозни тўкис адо қилса ва закотни берсагина, обод қилади», деган», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Масжидларга чин қалбдан қатнашга одатланиш.
2. Масжидларга қатнаётган кишилар ҳақиқий иймонли кишилар эканини билиш.
3. Айтилган фикрни тасдиқлаш учун оятдан далил келтириш.
Бу ҳадиснинг ҳикмати жуда катта. Масжидга доимий қатнашга одатланишнинг фойдалари кўп: инсон савоб олади, мусулмонлар жамоасидан хабардор бўлиб туради, иймони камолга етади. Иншааллоҳ, «Жамоат намози боби»да бу ҳақда тўхталамиз.
#Ҳикмат
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
— Аллоҳ уни яхши кўради.
— Бадани соғлом бўлади.
— Фаришталар қўриқлайди.
— Ҳовлисига барака ёғилади.
— Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
— Қалбини мулойим қилиб қўяди.
— Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
— Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
— Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев