«Мендан эмас хасадчи, чақимчи, коҳин. Ва мен ҳам улардан эмасман»
Имом Табароний ривояти
(Абдуллох ибн Буср (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилмасликда бардавом бўлсалар, яхшилик узра бардавом бўладилар»
Имом Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мен осмонга кўтарилганимда (Меърож кечасида) бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, юзлари ва кўкракларини тирнашар эди. Шунда мен: «Эй Жаброил, анавилар ким?» десам, у зот: «Улар кишилар гўштини еб (яъни, ғийбат қилиб), обрўларига бўҳтон қилишарди», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)
☝️100 мартадан ҳар куни ✨
"Лаа илааҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин Қодийр"
деб айтишнинг фазилатларини қаранг:
- Аллоҳ йўлида 10 та қулни озод қилгандек ажр берилади
- Яна 100 та савоб ёзилади
- Яна 100 та гуноҳи кечирилади
- шайтондан кун бўйи ҳимояда-омонда бўлади
- Қиёмат куни ундан афзал инсон бўлмайди, илло ундан кўпроқ айтган кишигина.
Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилишган
#Зикр
Расулуллоҳ алайхиссалом ўргатган улуғ зикрлар.
Кеча-кундуз Аллоҳни тинмай зикр қилишдан кўра ортиқроқ зикр!
Абу Умомадан ривоят қилинади, деди: "Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам мени кўриб қолдилар, мен зикр билан лабларимни қимирлатаётгандим.
Ул зот: "Эй Абу Умома, нималарни айтяпсан?" - деб сўрадилар. Мен: "Аллоҳни зикр қиляпман", дедим. "Мен сени туну кун Аллоҳни зикр қилишингдан кўра кўпроқ нарсага йўллаб қўймайинми?" дедилар.
«Алҳамдулиллаҳи ъадада маа ҳолақ, валҳамдулиллаҳи милъа маа ҳолақ, валҳамдулиллаҳи ъадада маа фиссамааватъ ва маа фил арди, валҳамдулиллаҳи ъадада маа аҳсо китаабуҳу, валҳамдулиллаҳи милъа маа аҳсо китабуҳу, валҳамдулиллаҳи адада кулли шайъин, валҳамдулиллаҳи милъа кулли шайъин»
Маъноси:
Аллоҳга яратган нарсалари ададича ҳамд айтаман, Аллоҳга яратган нарсалари тўла ҳамд айтаман. Аллоҳга ер ва осмонлардаги нарсалар ададича ҳамд айтаман, Аллоҳга ер ва осмонлардаги нарсалар тўла ҳамд айтаман. Аллоҳга (Лавҳул-маҳфуз) китоби санаган нарсалар ададича ҳамд айтаман, Аллоҳга (Лавҳул-маҳфуз) китоби санаган нарсалар сиғимича ҳамд айтаман. Аллоҳга барча нарса ададича ҳамда айтаман, Аллоҳга барча нарса тўла ҳамд айтаман, дегин.
Аллоҳга мана шулар каби тасбеҳ ҳам айтгин.
Сўнгра шуни ҳам қўшиб қўйдилар: “Бу сўзларни ўзингдан кейинги зурриётингга ҳам таълим бергин”.
Насоий, Ибн Хузайма, Табароний / Албоний саҳиҳ санаган
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1