-
Ҳозирги кундаги баъзи бидъатлар
Ҳозирги бизнинг замонамизда, илмсизлик, ва бидъатга чақирувчилар кўпайгани ва кофирларга тақлид қилиш кучайиб кетганлиги сабабли жуда кўп бидъатлар мавжуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзингиздан олдин ўтган умматларнинг урф-одатига эргашиб кетишларингиз аниқ», деб бекор айтмаганлар. (Имом Тирмизий ривояти)
Бу бидъатларнинг баъзилари билан танишиб ўтамиз:
1 Рабиул аввал ойида пайғамбаримиз туғилган кунлари-мавлудни нишонлаш.
Бу одат христианларнинг ўз пайғамбарларининг туғилган кунини нишонлашларига ўхшайди. Оми мусулмонлар ёки адашган дин пешволари ҳар йили рабиул аввал ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунлари муносабати билан масжидларда, уйларда ёки маҳсус жиҳозланган жойларда байрам уюштирадилар, уларга кўпчилик ташриф буюради. Бу христианларнинг пайғамбарлари туғилган кунни нишонлашларига ўхшайди. Бундай муносабатлар ширк ва мункар амалларга олиб боради. Мисол тариқасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларига битиладиган қасидалар тўқилиши ва буларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида ҳаддан ошиш, баъзиларида Аллоҳни қўйиб пайғамбарга дуо қилиш ва ундан ёрдам сўраш ҳолатларини олиш мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини ҳаддан ортиқ мақташдан қайтарганлар: «Христианлар Марямнинг ўғлини (яъни ўз пайғамбарларини) ҳаддан ортиқ мақтаб юборганлари каби сизлар ҳам мени ҳаддан ортиқ мақтаманглар. Мен бир бандаман, шунинг учун Аллоҳнинг қули ва элчиси денглар».
(Муттафақун алайҳи)
Баъзилар мавлуд бўлаётган жойга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг руҳлари келади деб ишонишади.
Бу бидъатдаги хунук ҳолатлардан бири – жўр бўлиб қасида айтиш, унга дўмбирани жўр қилиш каби бидъатчи тасаввуф аҳлининг одатларидан. Баъзи ўринларда фитнага сабаб бўладиган эркагу аёлнинг аралашиб кетишига ўхшаш ношаръий ҳоллар ҳам юз беради.
Мазкур ишлардан холи бўлиб, фақат одамлар йиғилиб, овқатланиб, ҳурсандчилик қилиб ўтирадиган маросим бўлган тақдирда ҳам, бидъатдир. (Ҳар бир янгилик бидъат, ҳар бир бидъат залолатдир. Бундан ташқари у байрам ва тантаналарда келиб чиқадиган кўнгилсизликлар ва уларнинг ривожланишига олиб келадиган йўлдир).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 8