Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан:
____Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи?, деб бақириб кетди.
Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди:
____Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг панохида.
Ота деди:
____Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса.
Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига:
____Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди.
Чиқиб кетаётган хамширадан ота сўради.
____Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор?
Хамшира:
____Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йýқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, ўғилларини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар.
____Бугунги ҳикмат____
___Шундай қалблар борки, озор чекса ҳам сўзламайди. Бир нарсани билмасдан туриб ҳукм чиқарманг..!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев