Яхшиликнинг катта-кичиги, ози-кўпи бўлмайди.
Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Яхшиликлардан бирортасини паст санамагин, агар у биродарингга очиқ юз билан қараш бўлса ҳам», - деганлар.
Имом Муслим ривояти.
Яна бир ҳадиси шарифда: «Ҳар бир яхшилик садақадир», - дейилган.
Имом Бухорий ривояти.
Донишмандлардан бири айтади: «Яхшилик мол ва фарзандларнинг кўплигида эмас, яхшилик кенг феълли, ахлоқли бўлиш, илм олиш ва Аллоҳга ибодатда бошқаларга ўрнак бўлишдир».
Муҳаммад Зеҳний айтади: «Одамларнинг яхшироғи ўз қалбида яхшиликка йўл очгани ва ёмонликни, очкўзликни ҳайдаб чиқарганидир».
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев