Жондан ўтиб кетган кунлар муборак,
Бўғзимда тош қотган унлар муборак,
Қабрингизга қутлаб боролмадим-ку,
Она, корингизга яролмадим-ку.
***
Сингилларим сиздан сўзлаб қайтарлар,
Қабристондан музлаб-музлаб қайтарлар,
Она деган сўзни бўзлаб айтарлар,
Етмиш ёшингизни кўролмадим-ку,
Бир мен корингизга яролмадим-ку!
***
Ҳуснда ойданам ўзаргинам-ей,
Чаккасини райҳон безаргинам-ей,
Хаста юрагимни эзаргинам-ей,
Битта райҳончалик бўлолмадим-ку,
Ҳеч йўқ чаккангизда қололмадим-ку!
***
Дунёи дун менга ён бера қолмас,
Ширин табассумли он бера қолмас,
Онам меҳри тўла кон бера қолмас,
Борлиғимни сизга беролмадим-ку,
Даври давронингиз суролмадим-ку.
***
Сабрим савил қолди сўнгги паллада,
Умид қолиб кетди маҳзун аллада,
Онасизликлардан юрагим зада,
Пойингизни кўзга суролмадим-ку,
Меҳрингиздан минор қуролмадим-ку,
Етмиш ёшингизни кўролмадим-ку!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 39
Ярим кўнглим тўқлаб келинг.
Соғинганман она меҳрин,
Сиз онамга ўҳшаб келинг!
Юраккинам кетмай нураб,
Жигарингиз холин сўраб,
Шойи рўмолларин ўраб,
Сиз онамга ўҳшаб келинг!
Гоҳ музлайман тошли тандай,
Эркалатар эди қандай,
Болам денг бир адашгандай,
Сиз онамга ўҳшаб келинг!
Дўст-ёр вафо қилмаганда,
Бахту омад кулмаганда,
Дунё йўқлаб келмаганда,
Сиз онамга ўҳшаб келинг!
Мирзо тўкар кўздан қонин,
Ғаниматдир ҳар бир оним,
Жоним берай опажоним,
Сиз онамга ўҳшаб келинг!
Опа мени йўқлаб келинг,
Ярим кўнглим тўқлаб келинг.
Соғинганман она меҳрин,
Сиз онамга ўҳшаб келинг!
Ишонгани боғу роғи йўқ,
Суянайин деса, тоғи йўқ
Онасини бериб қўйганлар.
Чўкиб қолар баланд бўйлари,
Кўз ёишсиз ўтмас тўйлари,
Ҳувиллаб қолади уйлари,
Онасини бериб қўйганлар.
Хуморлари тутган паллада,
Зўрға турар жони танада,
Йиғлаб юрар пана-панада,
Онасини бериб қўйганлар
Ғам юзига иниб кетади,
«Она десанг, тиниб кетади.
Бир зарб билан синиб кетади,
Онасини бериб қўйганлар.
Илинади ошу нонини,
Бир кўришга берар жонини,
Ҳидлаб юрар тўн, рўмолини,
Онасини бериб қўйганлар.
Ўлмайдилар оналар атай
Қисматимиз шу экан нетай
Сизни қандай қилиб юпатай
Онасини бериб қўйганлар
Вужудингни титроқлар қучсин,
Сен мағлуб бўл, ғанимлар ютсин,
Фақат онанг ёнингда бўлсин.
Ташлаб кетсин дўстларинг бари,
Майли, қолгин танҳо, сарсари,
Хастами ё ношудми, қари,
Фақат онанг ёнингда бўлсин.
ОҚа-ининг тоғдайин қалқон,
Опаларинг мунис, меҳрибон,
Жигарбандлар бир жону - жаҳон
Фақат онанг ёнингда бўлсин.
Нонинг бутдир, устинг ҳам бутун,
Лек шукуҳсиз ўтаётган кун,
Ҳар тун битта жонингда тугун,
Фақат онанг ёнингда бўлсин.
Меҳри ёлғон, дийдалари тош,
Ҳар нафасда ёнингда йўлдош,
Дунё кезиб топмайсан дилдош,
Фақат онанг ёнингда бўлсин.
Кўнгил очар баҳоналар мўл,
Ер юзини босиб кетди гул,
Қани кул-чи, кулиб кўр-чи, кул,
Фақат онанг ёнингда бўлсин.
Юзга кирса юзларинг ширмон,
Мисқолингда барака хирмон,
Томирингни қирқолмас армон,
Фақат онанг ёнингда бўлсин.
Бир лаҳзада умр — нур сўнар,
Халқумингда ширин жон тўнар.
Она десанг тилларинг қонар,
Фақат онанг ёнингда бўлсин