Предыдущая публикация
Унутарму шу учрашишни?
Шунча ўсиб ништар киприклар,
Кўрганмикан бу ажиб тушни?
Ёниб турган олов дудоқлар,
Бошқа лабга бўлганмикан банд?.
Юракларнинг уриши ҳеч бир,
Бўлганмикан бунчалар баланд?
Унутмасман сени ҳеч қачон,
Юрагимда қоларсан абад.
Сен мен билан қоларсан мангу,
Юрагимга ошно бўлган дард!.
Сўроғим шу: қаро кўзларнинг,
Йўқолмасин сира вафоси.
Тушмасин ҳеч қачон бошларга,
Шу кўзларнинг ҳижрон жафоси.
Сен қоларсан бу ерда ёлғиз,
Мен бўларман ҳамон дарбадар.
Қуёш уфқларга боққунча,
Ой айланиб ўтгунга қадар.
Хайр сизга, икки оҳу кўз.!.
Хайр йўлдош, хайр ошно.!.
Хайр сизга, эй икки юлдуз.
Хайр сенга, эй азим дунё.!.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 10