Омадинг келганда, бахтинг кулганда,
Довруғинг жаҳонга титроқ соларкан.
Омадинг кетганда бахтинг ўлганда,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қоларкан.
Ҳаттоки ўз ёринг заҳрини сочар,
Изтиробу-алам қучоғин очар.
Ёнингдан энг яқин дўстларинг қочар,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қоларкан.
Одамларнинг азиз неъматлари пул,
Ҳам азиз, ҳам лазиз неъматлари пул.
Қондош жигарлар ҳам унутар буткул,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қоларкан.
Йил сайин ортаркан дилдаги доғинг,
Сувсизликда қурир гуллаган боғинг.
Куч-қувватдан кетиб қариган чоғинг,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қоларкан.
Омади келганда кибр отга миниб,
Инсон бунча ўзин катта оларкан.
Омади кетганда, бир куни синиб,
Ҳеч кимга кераги бўлмай қоларкан..
Худойим асрагин, кейин нолишдан,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қолишдан...
© Шерзод Комил
Март. 2023
@Sherzod_Komil https://t.me/Umr_Uzoq
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4