Предыдущая публикация
Сукунат қўйнида нураяпман жим,
Во дариғ, бу ғамга юрак кўникмас.
Сенингсиз умримни сўрайсан нечун,
Ҳолимнинг баёни эшитгуликмас:
Капалак қонидан симирсам тўйиб,
Қизғалдоқни ўтин ўрнида ёрсам.
Қовжироқ ялпизнинг илдизини еб,
Соғинч дарахтидан марварид қоқсам.
Кўнглимни ағдарар майин елвизак,
Сирпанчиқ туюлар бахтнинг йўллари.
Баҳорги ям-яшил сарғайган кузак
Умримнинг санингсиз кечган йиллари.
Саробат манзили кўринар тиниқ –
Фақир орзуларнинг синган шўъласи.
Наҳот шу кетишда ўтамиз ёниб,
Бизга насиб этмай севги жумласи???
Санингсиз шу қадар аянчли турмуш,
Гўё этилганман умримдан сургун.
Осмонда бўлсанг гар, кел, заминга туш,
Ерда бўлсанг агар кўриниш бергин!!!
Ҳайрулла Ҳамидов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев