У маҳорат билан ақлларни, вақтларни, қувват ва алоқаларни ўғирлади.
У ҳаётимиздаги қанча бахтли онларимиздан бизни маҳрум қилди.
Умрларимизни зимдан ўғирлади.
Ҳаттоки оилаларни парчалаб, бузиб ташлади.
Энг ажабланарлиси эса,
ўша ўғрини биз ўз қўлларимиз билан уйларимизга олиб кирдик.
У эса бизнинг энг қадрли, энг қимматбахо нарсаларимизни ўғирлаб олди.
Ҳатто хотиржамлик ва оромни, тафаккур ва мулоҳазагача ўғирлаб кетди.
Ҳар сафар телефон экранига боққанимизда,
ўзимиздан бир бўлакни йўқотиб, энг яқинларимиздан узоқлашамиз.
Мана шу кичиккина қўлимиздаги жихоз-узоқни яқин қилувчи, деб тарифланди.
Аслида эса у- яқинларни узоқ қилувчи орага қалин девор урган маккор бўлиб чиқди.
Қувончимиз телефонда бўлиб қолди,
Қайғу келса телефондагилар билан бўлишамиз.
Оғир дамда ундан мадад кутамиз, нега?
Чунки атрофда бизни тушунадиган,
бизнинг ҳис- туйғуларимизни,
фикрларимизни ҳурмат қилувчи инсон қолмади, ҳамма банд.
Авваллари оила раҳбари бўлган ота, уйга қайтганида бошини баланд кўтариб, болаларга олинган ширинликка қўшиб,
аёли учун чўнтагида беркитган хос "эътибори"- бир дона шоколад билан кириб келса,
Бугунги оталарни бошлари қўлидаги телефонга энгашган,
ёки қулоғида телефон,
кимгадир илтифот билан гапириб ёки кимнидир бор овози билан сўкаётган хголда кириб келади.
Салом беришга шошган жуфтига жим деган аломатни кўрсатади.
Она эса отага салом бергани югурган болаларни йўлини тўсиб,
жим адангиз гаплашяпти, қайтинглар,- дейди
Аёл ҳам ошхонага қайтиб овқати пишгунча уни тушуниб кўнглини оладиган энг яқинини қўлига олади.
Болалар ҳам ортга қайтиб бошларини "силовчини"
телефондан қидиради.
Уйда ўтирган она ишдан қайтган ўғли бўшашини кутиб тиқ этса эшикка қараб ўтиради.
Ота ҳам боласини гапдан қўймай деб индамай кўчага чиқиб кетади
Таналаримиз бир жойда, қалбларимиз фикрларимиз бошқа-бошқа заминларда яшамоқда.
Унданда хатарлиги, у ҳаёни ўғирлаб кетди.
Ҳамма хонасида у билангина ёлғиз қолишни истайди.
У бўлган ерда бола онага, эркак аёлига боқмайди.
Кўзлардан меҳр, юзлардан илиқлик нури кетди.
Она қизини чақирса "уфф", деб жавоб беради.
Ўғил отага қараб "яна нимаа" дегандай энса қотиради.
Келин ҳам янги хонадондан янги ахборотлар ташийди.
Қайнона шу ёшда сериал кутиб яшайди.
Авваллари фақат табиати бузуқ кишилар бузуқлик қилса,
Бугун кўчада туппа тузиклар,
уйида у билан бузуқлик қилади.
Аввалги онаси ўпмаганларни кўчама- кўча совчилар кидирса,
Бугун улар жуфтларини ижтимоий тармоқдан қидиради.
Ким, қанақа, бўйи, вазни, табиати, қизиқишигача ҳамма билади.
Қўйнимда бир ёру, кўнглимда бир ёр, деб куйлаган беҳаёлар бугун ҳар уйда бор.
Балоғатга етмаган қизлар тўртинчи хотин бўлиб қасрда яшашни орзу қилишади.
Қарига тегсада пулига эга чиқиб узоқ келажакни кўзлашади.
Оталар қизи тенгни излаб, йигирма йиллик аёлини хор қилади.
Мўъмина бўлганлар дардини Аллоҳдан бошқага айтишга ор қилади.
Эй мўъминлар кир тушлардан уйғонинг,
қанча лаззат изламанг ўлим келиб бўғзингиздан олади.
Еганни қусмоғи бор, ҳар бир жиноятни қаттиқ жавоби бор.
Аллоҳ қадарингизга ёзганларга бир кўз очиб қаранг, уларни сочига оқ тушган бўлсада, улар сизга содиқлардир.
Уларни қуввати кетган бўлсада, сизни асл меҳрибонларингиздир.
Пулингиз эмас, меҳрингиз тиламчиларига бир боқинг,
Ҳаёт давомчиларингизга бир боқинг.
Кўзингиз юмилмай охирги марта бир боқинг.
Бу тунда Жаҳаннам эгаларига шаҳват эшиклари очиқ.
Бу тунда Жаннат эгаларига тавба эшиклари очиқ.
Бу тун қанча инсонлар учун охирги тун бўлади...
Лекин унинг охирги эканлигини фақат Яратувчи билади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев