Улим шаробини ичиш кийин кечмади.Ота фарзандларини кулида жон берди.Беш угил,икки киз.Оналари утганда оталари бош-кош булган эдида.Энди кимга суянишади.Уларни она тарафидан битта тогаю, ота тарафидан битта амакиси колган эди.Майитни атрофида йиглашар экан амаки билан тогага мултираб карашар эди.Амаки анчагина бетоб. Ахволни тога кулга олди.Майитни кабрга куйиб хам келишди.Тогалари секин гап бошлади.Мусулмончиликнинг хукми шу ота-она хам гурида
тинч ётиши учун биринчи мерос масаласини хал килишимиз керак.Мана шу уй сизларга мерос булиб колди.Кенжатой чирогини ёкиб утирган булсада мерос пулга чакилиб кизларга бир хиссадан угилларга икки хиссадан кисмдан килиб таксимлагш керак.Шунга нима дейсизлар?
Орага баттар сукунат чукди.Катта ака томок кириб гап айтган булди.
Кичигимиз утирибдику тога?
Сен хамманинг номидан жавоб берма.Худога шукр хаммамизнинг уй-жойимиз бор деди катта опа хам.
Бошкалар хам катта ака билан опанинг сузларини маъкуллашди.
Энди бундок деди тога, хар бирингиз мени гувохлигимда меросга даъвойим йук, уй-жой укамга колишига розиман деб айтасизлар ва бу гапни маъракалар утгандан кейин ёзма равишда кулимга берасизлар, хужжатлаштириб куямиз.
Ака ва опалар овоз чикариб меросга даъволари йуклигини айтишди. Кенжа угил урнидан дик этиб туриб ака ва опаларига куллук килди ва
деди.
Яхши кунларизда кайтарай.
Балли деди тога хам мамнун булиб,мехр окибатингизни Худойим бунданам зиёда килсин.Бу иш пишди энди иккинчи масалага утамиз. Отангизни маъракаларини кандай утказасизлар? Йигиб бир кишига топширасизларми ёки булишиб оласизларми?
Кенжатой яна дик этиб урнидан туриб маъракаларини узим утказсам дегандим деди.
Шошилма деди тога, ака-опаларинг розилик берсагина киласан, улар хам сендан каммас.
Ака-укалар кенжатойга рухсат беришди.
Саломга яраша алик булди,сизлар укага мархамат килган эдиларинг, у хам уз навбатида мархамат килаяпди.Худо хам мархаматли бандаларни хуш куради.Тога жиянларининг бир-бирларига булган мехр-окибатларидан боши осмонга етди.Уларни дуо килди.
Ривоят килишларича кадим замонда бир ака ука яшаган эканлар.Ака-ука ота-оналаридан жуда эрта ажралган эканлар.Шунинг учун доим бир-
бирларини хурмат килиб яшашган экан.Улар дехкончилик билан
шугулланишар, хосилни йигиш пайти келганда тенг иккига булиб олишарка.Акаси уйланган, укаси эса суккабош экан.Бир куни хосилни йигиб булишгач уйларига кайтишибди ва хосилни тенг иккига булиб
олишибди, шунда ука уйланиб колибди, ака мендан катта хам оилали, рузгори бор нега энди тенг олишимиз керак экан деб
Тунда узининг хосилини бир нечта копини акасини хосилига кушиб куйибди.Ака булса укам суккабош хали унга пул куп керак булади, ахир оила куриши керак деб узининг хосилидан укасиникига кушиб куйибди. Бу иш хар сафар такрорланар экан.Аммо улар хайрон булишар экан. Нимага дейсизми ахир хосил солинган коплари хеч камаймасэканда. Ака укалар эса бу килган ишларини хеч качон бир-бирига билдирмас
эканлар.Киссадан хисса шуки ака-укалар доим мехр окибатли
булишлари керак ва бир-бирига килган яхшиликларини хеч качон миннат
килмасликлари керак экан.
ЭНДИ ХУДДИ МАНА ШУ ОИЛАНИ ТЕСКАРИСИ ЯЪНИ МЕХР
ОКИБАТСИЗ АКА УКАЛАР ХАКИДА.
Бир хонадоннинг фаришталари булмиш ота ва она вакти соатлари етиб казо килишибди.Улардан 3 угилу 2киз колибди.Кариси бор уйни париси бор деб бежизга айтишмаганда.Кариялар борлигида бу мужазгина
ховлига бутун махалла сигиб кетгудек гуё, чунки махаллани кузга куринган фаришталари эдида улар.
Катта угилларида 5 киз,уртанчасида 2 угилу 3 киз,кенжатойида 1 угилу 1 киз бор эди.Улимларидан олдин кенжатойга этажли уйлардан битта уй олиб беришди ва кучириб куйишди.Ховлида катта ака ва уртанча ака
колди..Ота-она оламдан утгунича ахил инок оила улардан кейин хонавайрон булди.
Кичик угилни хотини хар гапда жанжал чикара бошлади у ховлида сизни хам хаккингиз бор индамай бериб куйманг акаларизга.Хали угил уйлаб киз чикаришимиз керак ховлини булиб беришсин ёки пулини тулашсин. Кунда кунора кичик келин ховлига бориб овсинлар билан жанжаллашиб келарди.
Кичик угил Россияга ишлагани кетади.Хотин эса бундан фойдаланиб кайнона-кайнотаси турган уйни пол тахталарини кучириб уйига ташийди. Акалар булса нима киларини билмай хотинларини ишга солишади.Ана жангу мана жанг.Бутун махалла олдида шармандаю шармисор булган
овсинлар бир-бирини юлишар,сукишар, фарзандлари эса уларни килмишидан изза булиб утиришарди.Жанжал хар куни давом этар махалла куй хам эплолмасди.Уч овсин уч томонга девор килиб аркон
тортишди.Катта ака кичик укасига кунгирок килиб булаётган вокеаларни айтиб укасини ланатлай кетди.Уша онларда укаси каттик бетоб эди. Икки кун утар утмас хабар келадики кичик ука юрак хасталигидан яъни инфаркдан мусофир юртда оламдан утгани хакида.Бечора укани улиги
сарсон булди на хотини на акалари пул топиб олиб келишмади.Етти ёт бегоналар мусофир юртдан уканинг улигини олиб келишди.
Мана сенга уйу,мана сенга ховли
.Ака ука кариндош,
Бир бирига отар тош,
Борига килмай бардош,
Мол талош дунё талош.
Ота молин кузлашиб,
Бегонадай сузлашиб
,Бир бирига бузлашиб,
Мол талош дунё талош.
Барисин олиб чeтга,
Узларин отиб утга,
Бир бирин бериб судга,
Мол талош дунё талош.
Дунё колар хаммадан,
Бойлик колар хаммадан,
Кечиб хола-аммадан,
Мол талош дунё талош.
Хаммадан тез чопай деб,
Олд-оркамни ёпай деб,
Обру мансаб топай деб,
Мол талош дунё талош.
Она кузин ёшлашиб,
Ота кунглин гашлашиб,
Ака-ука мушлашиб,
Мол талош дунё талош.
Эх, окибат улдими?
Мехр гули сулдими?
Ё киёмат булдими.
Мол талош дунё талош.
Аллох хар бандасига инсоф берсин.. Ака-ука,кариндош-уруг орасида мехр-окибат йуколмасин.. Бир-бири билан аразлашиб,гина-фирок килиб юришмасин.Чунки бунинг окибати узлари учун кандай фожеа эканлигини билиб куйишса ёмон булмасди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 30
Қани олдингидек меҳр оқибат?
Қани вафосига ваъда қилганлар?
Қани ўша эски садоқат?
Қани диёнатни номус билганлар?
Қани аввалгидек содаллик руҳи?
Қани дийдорларни билганлар аъло?
Қани келажакка қадам шукухи?
Қани бу яшашдан бирорта маъно?
Қани оталарнинг беқиёс ўрни?
Қани оналарга эгилган бошлар?
Қани топиб беринг ҳулқи энг зўрни?
Қани катталарга эгилган ёшлар?
Қани қилиб юрган беминнат савоб?
Қани ночорларга ачинган зотлар?
Қани ким қилмоқда кексани тавоб?
Қани гунохлардан батамом ёдлар?
Қани дарвозадан ўтмаган қизлар?
Қани ҳимоячи бўлган акалар?
Қани дилга ёқар ёқимли сўзлар?
Қани минг йил ёрин кутган бекалар?
Қани қалби очиқ виждони борлар?
Қани ришталарни устун билганлар?
Қани мухаббатда туйғуда бойлар?
Қани яхшиликни шундай қилганлар?
Бугун қидирганим эски одамлар,
Янги одамларда оқибат юпун,
Қаерга кетмқода бизда қадамлар?
Кимни айблаймиз ҳаммаси учун?