Муъминлар амири Умар ибн Абдулазизнинг кенжа қизи ҳайит куни отасининг ҳузурига йиғлаб кириб келди. Отаси:
«Нимага йиғлаяпсан?» деди. Қиз: «Ҳамма болалар янги кийим кийишди, мен эса халифанинг қизи бўлсам ҳам, эски кийим билан юрибман», деди. Умар қизининг йиғисидан таъсирланиб, хазинабоннинг олдига борди ва: «Кейинги ойлик маошимдан бериб тура оласанми?» дедилар. Хазинабон: «Нима учун, эй мўминларнинг амири?» деди. Умар қизининг гапини айтиб берди. Шунда хазинабон: «Майли, лекин бир шарт билан бераман», деди. Умар: «Қанақа шарт?» деди. Хазинабон: «Кейинги ойгача тирик юришингиз ҳақида кафолат берасиз», деди.
Бу гапни эшитган Умар тўғри уйига қараб кетди. Отасини қўлида пул билан кутиб ўтирган фарзандлари:
«Отажон, нима бўлди?» дейишган эди,
Умар ибн Абдулазиз: «Ё сизлар сабр қиласизлар ва ҳаммамиз жаннатга кирамиз. Ё сизлар сабр қилмайсизлар ва мен дўзахга кираман» деди.
Фарзандлар: «Сабр қиламиз, отажон», дейишди.
Шу воқеани ўқиб, йиғладим. Ўйлаб қоламанки, ҳозир шунақа фарзандлар жуда камайиб кетмоқдалар. Оталари озроқ уларни айтганини қилмасалар сабр қилолмай, аразлаб, нолиб, оталарини қийин вазиятга тушириб қўядилар. Бизлар ҳам оталаримиз билан жаннатда бирга бўлишни хоҳламаймизми?Шуларни бир мушоҳада қилайлик!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 15
Дуо ибодат турларидандир. (Муаллиф раҳимаҳуллоҳ) Дуо билан бошлаганларининг сабаби эса, чунки у энг улуғ ибодатлардандир.
Дуо икки қисмга бўлинади:
Ибодат ва сўров-талаб дуоси:
Ибодат дуоси: Фотиҳа сурасининг аввалида келгандек Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога олқиш-мақтов айтишдир: «Ҳамду сано барча оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир. Меҳрибон ва Раҳмли. Дин-Жазо кунининг Эгаси. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 2-5). Суранинг ушбу оятлари ибодат дуосини ўз ичига олди. «Ўзинг бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин» (Фотиҳа: 6). Суранинг қолган қисми эса сўров-талаб дуосини ўз ичига олади.
Сўров-талаб дуоси: ҳидоят, ризқ, илм ва тавфиқ каби Аллоҳ азза ва жалладан бирор нарсани сўрашдир.
Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» (Жин: 18).
«Масжидлар»: ушбу калимадан саждагоҳ ва намоз ўқиладиган ўринлар ирода қилинади. Ма...ЕщёДуо – унинг турлари ва далили
Дуо ибодат турларидандир. (Муаллиф раҳимаҳуллоҳ) Дуо билан бошлаганларининг сабаби эса, чунки у энг улуғ ибодатлардандир.
Дуо икки қисмга бўлинади:
Ибодат ва сўров-талаб дуоси:
Ибодат дуоси: Фотиҳа сурасининг аввалида келгандек Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога олқиш-мақтов айтишдир: «Ҳамду сано барча оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир. Меҳрибон ва Раҳмли. Дин-Жазо кунининг Эгаси. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 2-5). Суранинг ушбу оятлари ибодат дуосини ўз ичига олди. «Ўзинг бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин» (Фотиҳа: 6). Суранинг қолган қисми эса сўров-талаб дуосини ўз ичига олади.
Сўров-талаб дуоси: ҳидоят, ризқ, илм ва тавфиқ каби Аллоҳ азза ва жалладан бирор нарсани сўрашдир.
Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» (Жин: 18).
«Масжидлар»: ушбу калимадан саждагоҳ ва намоз ўқиладиган ўринлар ирода қилинади. Масжидлар Аллоҳ азза ва жаллага энг суюкли ўринлардир. Шариатимизда масжид бино қилишга тарғиб қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимки Аллоҳ учун каклик тухум туғадиган жой каби ёки (ундан-да) кичикроқ (бўлса-да) масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади» (Аҳмад 4/54 (2157) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан, Ибн Можжа (738), Ибн Хузайма (1292) Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди).
Аллоҳ таоло шундай дейди: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар» (Тавба: 18). Обод қилишдан мурод, бино қуриш билан намозхонларга бошпана бўладиган, уларни иссиқдан тўсиб, совуқдан сақлайдиган моддий жиҳатдан обод қилиш ва яна шу билан бирга ибодат, намоз, Қуръон тиловати, ҳамда Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш каби маънавий жиҳатдан обод қилиш маънолари тушунилади. Яна масжид калимасидан етти сажда аъзолари бўлмиш: пешона, бурун, икки қўл, икки тизза ва оёқнинг бош томонлари ҳам ирода қилинади. Чунки ушбу аъзолар билан Аллоҳ таолога сажда қилинади. Ушбу оят икки маънони ҳам ўз ичига олади: «Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир», яъни, намоз ўқиладиган жойлар ва Аллоҳ азза ва жаллага сажда қилинадиган аъзолар.
«Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» Ушбу ўринлар-масжидларни ширк ва Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилинадиган ўринлар қилиб олманглар. Балки масжидлар ширкдан батамом покланмоғи, у ерда қабрлар ва Аллоҳдан ўзгага дуо-илтижо қилиш, бидъату хурофотлар, ҳамда сўфийларнинг бидъий ҳалқалари бўлмаслиги даркор.
Масжидлар ширк, бидъат ва маъсиятлардан батамом пок тутилиши зарур. Чунки улар ёлғиз Аллоҳ азза ва жалла учун бунёд этилган. Демак, у ерда фақатгина Аллоҳ азза ва жаллани рози қиладиган ишлар бўлмоқлиги керак. Ушбу масжидларда Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар. Ва Аллоҳ таолодан ўзгага сажда аъзоларингиз билан ерга йиқилиб сажда қилманглар. Чунки ушбу ишлар бут-санам, қабр ва Аллоҳдан ўзгага сажда қилган кимсанинг қилмиши каби катта ширкдир.
Аллоҳ таолонинг ушбу: «Бас,(масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!»қовлидан, дуони ёлғиз У Зот учун қилишга бўлган буйруқни англаймиз.
«Яна бирон кимсага», яъни, Аллоҳдан ўзга малоика, пайғамбар, валий, дарахт ва бошқа нарсаларни ўз ичига олади. Чунки ушбу иш катта ширкдир.
Ҳадисда айтилишича: «Дуо ибодатнинг мағзидир» (Термизий (3371), исноди заиф).
Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «(Эй инсонлар), Роббингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар», деди» (Ғофир: 60).
«(Эй инсонлар), Роббингиз... деди», яъни буюрди. «Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман». Субҳанаҳу ва таоло Ўзига дуо қилишимизга буюриб, (дуоларимизни) мустажоб қилишга ваъда берди. Бу субҳанаҳу ва таолонинг Саховатпешалигидандир. Чунки У бизнинг...ЕщёКимда-ким ушбу (ибодат)лардан бирортасини Аллоҳдан ўзгасига сарф этар экан, бас, у мушрик, кофирдир. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Роббисининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар»(Мўминун: 117).
Ҳадисда айтилишича: «Дуо ибодатнинг мағзидир» (Термизий (3371), исноди заиф).
Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «(Эй инсонлар), Роббингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар», деди» (Ғофир: 60).
«(Эй инсонлар), Роббингиз... деди», яъни буюрди. «Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман». Субҳанаҳу ва таоло Ўзига дуо қилишимизга буюриб, (дуоларимизни) мустажоб қилишга ваъда берди. Бу субҳанаҳу ва таолонинг Саховатпешалигидандир. Чунки У бизнинг дуоларимиздан Беҳожат. Бироқ биз субҳанаҳу ва таолога дуо қилишга муҳтожмиз. У Зот бизни биз муҳтож бўлган ва бизга фойда бўлган ишга буюряпти. Махлуқдан бирор нарса сўрасанг ғазаб қилса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса Ундан (дуо қилиб) сўрашни тарк этсанг ғазаб қилади. Шунинг учун ҳам шоир айтадики:
Аллоҳ таоло Ундан (дуо қилиб) сўрашни тарк қилсанг ғазаблангай.
Одам боласи эса сўралганда ғазаблангай.
Одамлар уч турли:
Биринчи: Аслида Аллоҳ таолога дуо-илтижо қилмайдиган кимса. Ушбу кимса Аллоҳнинг ибодатидан кибр қилган бўлади.
Иккинчи: Аллоҳга дуо қиладиган кимса. Бироқ У билан бирга ўзгасига ҳам дуо қилади. Натижада мушрик бўлади.
Учинчи: якка Аллоҳга холис дуо қиладиган киши. Ана шу муваҳҳиддир.
Ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо ибодатнинг мағзидир», дедилар. Яна бир ривоятда: «Дуо – ибодатдир», дедилар (Абу Довуд (1479), Термизий (2969), Ибн Можжа (3828) Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят. Термизий:«Ҳасан, саҳиҳ ҳадис», дедилар). Бу дуонинг нақадар буюк ва ибодат турларининг энг улуғи эканига далолат қилади. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ибодатнинг мағзидир», дедилар. Маъноси бир бўлса-да ушбу «Дуо – ибодатдир» ривояти «Дуо ибодатнинг мағзидир», ривоятига қараганда саҳиҳроқдир.
Ҳадис икки ривоят йўли билан дуонинг нақадар буюк (ибодат) эканини кўрсатяпти. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳу ва саллам: «Ҳаж – Арафадир», деганларидек, яъни, ҳажда Арафада туришлик ҳаж рукнлари ичидаги энг олий рукндир. Бундан ҳажнинг бари Арафа экан-да, деган маъно келиб чиқмайди. Бироқ Арафада туриш, у ҳаж рукнларининг энг олийси. Шунингдек, ибодат фақат дуога чекланиб қолмаган. Бироқ дуо ибодат турларининг энг олийсидир. Шунинг учун: «Дуо – ибодатдир», дедилар. Бу эса дуонинг нақадар олий даражадаги ибодат эканидандир.
Сўнгра шайх раҳимаҳуллоҳ ибодат турларининг далилларини зикр қиладилар.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Уч асос шарҳи
Мадад сўрашнинг далили: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 5). Ҳадисда айтилишича: «Мадад сўрайдиган бўлсанг Аллоҳдан сўра» (Термизий (2516) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
«الاستعانة»: мадад-кўмак тиламоқ. Ва у икки турлидир:
Биринчиси: Фақатгина Аллоҳ қодир бўладиган нарсалар борасида мадад сўрамоқ. Ушбу турни Аллоҳдан ўзгасига қилишлик ширк бўлиб, кимда-ким Аллоҳгина қодир бўладиган бирор иш борасида Ундан ўзгасидан мадад сўрайдиган бўлса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Чунки у ибодат турларидан бирини Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига йўналтирди.
Иккинчиси: Махлуқ қодир бўладиган ишлар борасида мадад сўрашлик. Бирор кишидан сизга девор кўтариш-қуриш ёки юкингизни кўтариш ёки қандайдир мубоҳ-ҳалол бўлган бирор истагингизни бажо қилишда кўмаклашишини сўрайсиз. Аллоҳ таоло айтганидек: «(Эй мўминлар), сизлар яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2...ЕщёМадад сўраш (الاستعانة) ва унинг далили
Мадад сўрашнинг далили: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 5). Ҳадисда айтилишича: «Мадад сўрайдиган бўлсанг Аллоҳдан сўра» (Термизий (2516) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
«الاستعانة»: мадад-кўмак тиламоқ. Ва у икки турлидир:
Биринчиси: Фақатгина Аллоҳ қодир бўладиган нарсалар борасида мадад сўрамоқ. Ушбу турни Аллоҳдан ўзгасига қилишлик ширк бўлиб, кимда-ким Аллоҳгина қодир бўладиган бирор иш борасида Ундан ўзгасидан мадад сўрайдиган бўлса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Чунки у ибодат турларидан бирини Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига йўналтирди.
Иккинчиси: Махлуқ қодир бўладиган ишлар борасида мадад сўрашлик. Бирор кишидан сизга девор кўтариш-қуриш ёки юкингизни кўтариш ёки қандайдир мубоҳ-ҳалол бўлган бирор истагингизни бажо қилишда кўмаклашишини сўрайсиз. Аллоҳ таоло айтганидек: «(Эй мўминлар), сизлар яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2). Одамларнинг куч-қудрати етадиган оддий ишларда ёрдам-мадад сўрашликдан монелик йўқ. Чунки у яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Модомики банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ банда(си)нинг ёрдамидадир» (Муслим (2699) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят).
Ризқ бериш, зарарни даф қилишга ўхшаш Аллоҳгина қодир бўлган ишлар борасида махлуқдан мадад сўрашликка келсак, ушбу ишларда фақат Аллоҳдан мадад сўралади. Ўлик-мурда, жин, шайтон ёки олдингизда ҳозир бўлмаганлардан мадад тилаш, ахир сен уларни номма-ном айтиб ҳайқирсанг ҳам сени эшитмайдилар. Бу катта ширкдир. Чунки сен, сенга мадад беришга қодир бўлмаганлардан мадад тилаяпсан.
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз», яъни, Сендан ўзгасидан мадад сўрамаймиз. Ибодат фақат Аллоҳ таологагина қайдланди.
«Сендангина мадад сўраймиз», яъни, мадад сўрашлик ҳам Аллоҳ азза ва жаллага қайдланди ва бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодир бўлган ишлардадир.
Ва яна ушбу оятдан, инсон бирор куч ва қувватга эга эмаслиги ва Аллоҳнинг ёрдами ила бирор ишга қодир бўлиши каби фойдаларни оламиз. Инсон ширкдан пок-безор эканлигини эълон қилиши, ўзида бирор куч-қувват бор эканини инкор этиши Аллоҳ азза ва жаллага ниҳоятда қуллик бажо қилишидандир.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Уч асос шарҳи
Хавфга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан(кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!» (Оли Имрон: 175).
Хавф ибодат турларининг бири бўлиб, у қалб амали. Шунингдек, қўрқув (الخشية), рағбат (савобни умид қилиш), (азобдан) қўрқиш, умид, таваккулнинг бари қалб амалидир.
Хавф: кўнгилсизлик (рўй беришидан) қўрқишдир. Ва у икки турли:
Ибодат хавфи ва табиий хавф.
Биринчиси: Ибодат хавфи. Буни Аллоҳдан ўзгасига йўналтиришлик ширкдир. Бу Аллоҳгина қодир бўладиган ишларда Ундан ўзгасидан қўрқиш. Мисол учун бирор киши уни касал қилиб қўйишидан ёки жонини олишидан ёки фарзандини ўлдиришидан қўрқиш каби. Жоҳилларнинг кўплари ушбу ишга мубтало бўлиб, аёлларининг (қорнидаги) ҳомиласи ва фарзандларига жин (зарар бериши)дан, сеҳргарлар ва ўликлардан қўрқиб, натижада ушбу қўрқувдан қутулиш учун ширкий амалларга қўл...ЕщёХавф – унинг турлари ва далили
Хавфга далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан(кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!» (Оли Имрон: 175).
Хавф ибодат турларининг бири бўлиб, у қалб амали. Шунингдек, қўрқув (الخشية), рағбат (савобни умид қилиш), (азобдан) қўрқиш, умид, таваккулнинг бари қалб амалидир.
Хавф: кўнгилсизлик (рўй беришидан) қўрқишдир. Ва у икки турли:
Ибодат хавфи ва табиий хавф.
Биринчиси: Ибодат хавфи. Буни Аллоҳдан ўзгасига йўналтиришлик ширкдир. Бу Аллоҳгина қодир бўладиган ишларда Ундан ўзгасидан қўрқиш. Мисол учун бирор киши уни касал қилиб қўйишидан ёки жонини олишидан ёки фарзандини ўлдиришидан қўрқиш каби. Жоҳилларнинг кўплари ушбу ишга мубтало бўлиб, аёлларининг (қорнидаги) ҳомиласи ва фарзандларига жин (зарар бериши)дан, сеҳргарлар ва ўликлардан қўрқиб, натижада ушбу қўрқувдан қутулиш учун ширкий амалларга қўл уришади. Ушбу касал қилиш, ўлдириш, ризқ бериш, ҳаётга якун ясашга фақатгина Аллоҳ Қодир. Шунингдек, (мўл) барака ато этишга ҳам фақатгина Аллоҳ Қодирдир. Ушбу ишларнинг бари Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридан бўлиб, Аллоҳгина Қодир бўладиган ишларда бирор кишидан қўрқишлик катта ширкдир. Чунки у ибодатнинг бир турини Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига қилишликдир. Қабр, қадамжолар, жин ҳамда шайтонлар ёмонлик қилиши ёки зарар етказишидан қўрқиб, улардан бўлган хавф ва зарар даф бўлсин дея турли қурбат ҳосил қилиш мақсадидаги ишларга қўл урадиганлар катта ширкка тушган бўладилар. Ўшандай кимсаларнинг бири: уларга деб жонлиқ сўймасам ўзимга ёки фарзандларимга ёки мол-давлатимга талофат етади, дейди. Худди Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмлари айтганларидек: «Бизлар фақат: «Сени худоларимиздан бири, бир бало (яъни, мажнун) қилиб қўйган», деймиз, холос». У кишига ўзларининг олиҳалари билан таҳдид қилиб, қўрқитмоқчи бўлишарди. «У (Ҳуд) айтди: «Албатта мен Аллоҳни гувоҳ келтираман, яна ўзларингиз ҳам гувоҳ бўлингларки, мен сизларнинг Аллоҳни қўйиб, (Унга сохта-ёлғон худоларни) шерик қилишингиздан безорман. Ана энди барчангиз бир бўлиб, менга қарши билган ҳийлангизни қилаверинглар. Кейин менга муҳлат ҳам бермай қўя қолинглар. (Яъни, қўлингиздан келган ҳийла-найрангларингизни дарҳол, кечиктирмай қилаверинглар). Мен фақат менинг ҳам Роббим бўлган, сизларнинг ҳам Роббингиз бўлган Аллоҳга суяндим»»(Ҳуд: 54-56). Ана шу тавҳид бўлиб, Ҳуд алайҳиссалом уларни ҳам, олиҳаларини ҳам беллашувга чақирдилар.
У кишига бирор зарар етказишга қодир бўлмадилар, балки Аллоҳ таоло Ўз элчисига уларнинг устидан ғалаба берди.
Аллоҳ қодир бўладиган ишларда Ундан ўзгасидан қўрқишлик катта ширк бўлиб, ибодат хавфи ёки ширкий хавф, деб аталади. Одамларнинг кўпчилиги қабр, авлиё, шайтон ва жинлардан қўрқиб, уларга қурбат ҳосил қилайин дея маълум бир ишларга қўл уришади. Уларнинг ёмонлигидан саломат қолиб, яхшиликларига эришайин дея қадимий қадамжоларга пул ташлаш каби жонлиқ сўйиш, назр аташ ва таом тақдим қилишга ўхшаш ишларни қиладилар.
Иккинчиси: Табиий хавф. Сиз хавфсираётган ишга ҳақиқатда қодир бўлган муқаррар бир нарсадан қўрқишингиз. Илон, чаён ёки душмандан қўрқиш каби. Ушбу ишлардан хавфсираш маълум ва ошкор бўлиб, ширк деб номланмайди. Чунки сиз очиқ ойдин сабаб ва сақланиш-ҳимояланиш лозим бўлган нарсадан қўрқяпсиз. Шунда қўлингизга қурол ёки асо олиб илон, чаён ва йиртқич ҳайвонларни ўлдирасиз. Чунки ушбу ишлар кўз билан кўрилиб, зарари маълум бўлган нарсалардир. Энди улардан қўрқадиган бўлсангиз, бу ширк деб номланмай, балки табиий хавф деб аталади.
Мусо алайҳиссалом Мадян томонга қараб қочдилар. Ва ортларидан етиб келиб қолишларига кўз тутиб, қўрқардилар. Бу табиий хавф эди. Бироқ инсон Аллоҳ азза ва жаллага боғланиш, ўзидан зарарни даф қиладиган сабабларни бажариш, Аллоҳ азза ва жаллага таяниб, таваккал қилишни ҳам ўрганиши керак. Аллоҳ таоло айтадики: «Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!»(Оли Имрон: 175). Оли Имрон сурасидаги ушбу қисса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мушриклар билан Уҳуд куни кечган воқеалар ҳақида бўлиб, мушриклар уларга таҳдид қилиб: «Ортимизга қайтиб, таг-тугингиз билан йўқ қилиб ташлаймиз», дегандилар. Шунда Аллоҳ жалла ва ала айтдики: «Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) ша...ЕщёШунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақида айтдики: «Бас, у қўрқувга тушиб, (ортидан етиб келиб қолишларига) кўз тутгани ҳолда у ердан чиқиб...» (Қасос: 21), яъни, шаҳардан чиқиб, душманлари қувиб етишларидан қўрқардилар. Чунки у киши улардан бир жонни ўлдириб қўйгандилар.
Мусо алайҳиссалом Мадян томонга қараб қочдилар. Ва ортларидан етиб келиб қолишларига кўз тутиб, қўрқардилар. Бу табиий хавф эди. Бироқ инсон Аллоҳ азза ва жаллага боғланиш, ўзидан зарарни даф қиладиган сабабларни бажариш, Аллоҳ азза ва жаллага таяниб, таваккал қилишни ҳам ўрганиши керак. Аллоҳ таоло айтадики: «Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!»(Оли Имрон: 175). Оли Имрон сурасидаги ушбу қисса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мушриклар билан Уҳуд куни кечган воқеалар ҳақида бўлиб, мушриклар уларга таҳдид қилиб: «Ортимизга қайтиб, таг-тугингиз билан йўқ қилиб ташлаймиз», дегандилар. Шунда Аллоҳ жалла ва ала айтдики: «Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!» (Оли Имрон: 175), яъни, ушбу таҳдид ва қўрқитув шайтондан бўлиб, сизларни ўзининг дўстларидан қўрқитади ёки унга бўйинсуниб қўрққан кимсага дарров эга чиқиб-бўйнига осилади.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Уч асос шарҳи
«Сўнгра Ўз аршига кўтарилди», яъни, «сўнгра» калимаси тартиб, кетма-кетликка далолат қиладики, аршга кўтарилиши осмонлар ва ерни яратганидан сўнг бўлди. Чунки у (яъни, аршга кўтарилиши) Аллоҳ хоҳлаганида қиладиган-сифатланадиган феълий сифатлардандир.
«Кўтарилди», яъни, юқорилади, олий бўлди.
«Ўз аршига», яъни, арш – махлуқотларнинг шифти-томидир. Луғатда эса: тахт маъносини ифодалайди. Ўз устунларига эга бўлган тахт бўлиб, фаришталар уни кўтариб туради. Ва у махлуқотларнинг энг улкан ва юқоридагисидир.
«الاستواء» (ал-Истиво - кўтарилиш, юқорилаш): Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буюклигига лойиқ бўлган феълий сифатларидан биридир. Махлуқнинг махлуққа кўтарилиши-олий бўлиши каби эмас. У Зот аршга муҳтож эмас. Чунки У аршни ҳам, бошқасини ҳам тутиб-ушлаб туради. «Албатта Аллоҳ осмонлар ва ерни қулаб тушишдан ушлаб-асраб турур. Аниқки, агар улар қуласалар У Зотдан сўнг(яъни, Аллоҳдан Ўзга) бирон кимса уларни тутиб тура олмас» (Фотир: 41).
Арш Аллоҳ таолога му...ЕщёИстиво - кўтарилиш, юқорилаш
«Сўнгра Ўз аршига кўтарилди», яъни, «сўнгра» калимаси тартиб, кетма-кетликка далолат қиладики, аршга кўтарилиши осмонлар ва ерни яратганидан сўнг бўлди. Чунки у (яъни, аршга кўтарилиши) Аллоҳ хоҳлаганида қиладиган-сифатланадиган феълий сифатлардандир.
«Кўтарилди», яъни, юқорилади, олий бўлди.
«Ўз аршига», яъни, арш – махлуқотларнинг шифти-томидир. Луғатда эса: тахт маъносини ифодалайди. Ўз устунларига эга бўлган тахт бўлиб, фаришталар уни кўтариб туради. Ва у махлуқотларнинг энг улкан ва юқоридагисидир.
«الاستواء» (ал-Истиво - кўтарилиш, юқорилаш): Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буюклигига лойиқ бўлган феълий сифатларидан биридир. Махлуқнинг махлуққа кўтарилиши-олий бўлиши каби эмас. У Зот аршга муҳтож эмас. Чунки У аршни ҳам, бошқасини ҳам тутиб-ушлаб туради. «Албатта Аллоҳ осмонлар ва ерни қулаб тушишдан ушлаб-асраб турур. Аниқки, агар улар қуласалар У Зотдан сўнг(яъни, Аллоҳдан Ўзга) бирон кимса уларни тутиб тура олмас» (Фотир: 41).
Арш Аллоҳ таолога муҳтож, чунки у махлуқдир. Аллоҳ таоло эса аршдан ҳам, бошқасидан ҳам Беҳожатдир. Бироқ У Ўзигина биладиган ҳикмат сабабли унга (аршга) кўтарилди. Кўтарилиш олий бўлишнинг бир туридир. Бироқ «العلو» (ал-Улув - Олийлик) зотий сифат, «الاستواء» (ал-Истиво - кўтарилиш, юқорилаш) эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хоҳлаганда қиладиган-сифатланадиган феълий сифатдир.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Уч асос шарҳи
9-савол: Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири «Аршга кўтарилишлик»дир. Унга қандай иймон келтирамиз?
Аллоҳнинг аршга кўтарилиши ҳақиқий кўтарилиш эканини исбот қилишлик. Унинг маъносини биламиз, кайфиятини эса билмаймиз.
Маъноси: Олий бўлиш ва кўтарилишлик.
Араб тилида шундай ворид бўлган ҳамда аҳли сунна вал жамоа ушбу маънога иттифоқ қилган.
Кайфиятига келсак: Бу кўтарилишликни шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина билади.
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Рослан
Саҳиҳ эътиқод савол ва жавобларда
Allohm ozi sabrli klsn
Szga rahmat yahwi narsalar koyganzcun