САЖДАИ САҲВ
.
Намозда адашиб ёки эсдан чиқиб бирор рукнни бошқасидан олдин қилса ёки вожиб амални тарк қилса ёхуд ўрни алмаштириб қўйилса, «саждаи саҳв» (хатони ислоҳ қилиш саждаси) вожиб бўлади.
.
Қуйидаги ҳолларда саждаи саҳв қилинади:
.
– аввалги қаъдада ташаҳҳудга қўшиб салавот («Аллоҳумма, солли ало Муҳаммадин») гача ўқиб қўйса;
.
– аввалги икки ракатда Фотиҳа сурасини тарк қилса;
.
– аввалги икки ракатдан бирида зам сура ўқишдан олдин ташаҳҳуд ўқиб қўйса;
– намознинг уч ёки тўрт ракатини ўқиганига шубҳа қилсаю, у билан машғул бўлиб, салом беришни кечиктириб қўйса;
– аввалги қаъдада ташаҳҳудни такроран ўқиб қўйса;
– рукуъ қила туриб шубҳа билан ўйланиб туриб қолса;
– сажда қила туриб шубҳа билан ўйланиб туриб қолса;
– намозда туриладиган ўринда ўтирса;
– ўтирадиган ўринда туриб кетса;
– аввалги икки ракатда Фотиҳа сурасидан олдин бирор сурани ўқиб қўйса;
– зам сурадан бир-икки калима ўқиганидан кейин Фотиҳа сурасини ўқимаганини эслаб қолиб, Фотиҳани ўқиса;
– аввалги икки ракатда Фотиҳа сурасидан кейин ташаҳҳудни ўқиб қўйса;
– охирги қаъдани унутиб туриб кетсаю, охирги қаъдалигини эслаб ўтирса;
– рукуъда туриб қироат қилиб қўйса;
– саждада туриб қироат қилиб қўйса, қаъдада ташаҳҳуд ўрнига Фотиҳа сурасини ўқиса;
– Фотиҳа сурасини ўқиганидан кейин қайси сура ўқишни фикр қилиб бир тасбиҳ миқдори туриб қолса;
– охирги қаъдада ўтирганидан кейин адашиб туриб кетса ва сажда қилиб қўйган бўлса, фарзи тамом бўлади ва унга бир ракат қўшиб, кейин саждаи саҳв қилиб қўяди;
– қовмани тарк қилса, яъни рукндан тўлиқ қайтмай туриб саждага кетиб қолса (чунки таъдилул аркон вожибдир);
– фарз намозининг аввалги икки ракатида зам сура қилмаган бўлсаю, учинчи ракатга зам сура қилса;
– жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозларни (яъни шом, хуфтон ва бомдодни) қазо қилиб қўйиб, қазосини ўқишда имом адашиб, намозини махфий ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилади;
– масбуқ (кечикиб қўшилган киши) имом билан саждаи саҳв қилиб, қолган намозини ўқиётганида саждаи саҳв лозим бўладиган амални қилиб қўйса, намозининг охирида саждаи саҳв қилади;
– имом саждаи саҳв қилганда масбуқ туриб кетиб, қолган намозини давом эттираётган бўлса ва имом билан саждаи саҳв қилмаса, кейин қолган намозини ўқиётганда хато қилмаса ҳам, саждаи саҳв қилади.
– намознинг аввалги икки ракатида ёки бирида Фотиҳа сурасини тарк қилиб қўйса (қолдирса);
– қунут дуосини тарк қилса;
– ташаҳҳуднинг баъзи калимасини тарк қилиб қўйса (чунки унинг бир қисмини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш кабидир);
– Фотиҳа сурасининг озроқ оятини ўқиб, кўпроғини тарк қилиб қўйса (чунки кўпроғини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилганга ўхшайди);
– Фотиҳа сурасидан сўнг қисқа оятлардан уч оятга етказмай зам сура қилса;
– аввалги қаъда (ўтириш)ни тарк қилиб қўйса;
Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.
Мўминнинг меърожи китобидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 93
ADASHGAN JOYIM BULSA UZR TUGRILAB QUYASIZLAR