Улар қуйидагилар:
1. Ота-онасига оқ бўлган;
2. Эркакларга ўзини ўхшатган аёл (кийиниш, юриш-туриш ва муомалада);
3. Даюс.
(“Мавсуъа ал-Фиқҳийя”, 31-жуз, 339-бет)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кишини Аллоҳ таоло қиёмат куни жаннатига киритмайди”, деганлар. Улар қуйидагилар:
1. Ота-онасига оқ бўлган;
2. Даюс;
3. Ўзини аёлларга ўхшатадиган эркак ва эркакларга ўхшатадиган аёл.
(Имом Байҳақий ривояти)
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу айтадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатга уч киши кирмайди:
1. Даюс;
2. Аёлларки, ўзларини эркакка ўхшатадилар;
3. Ароқ ичишда муккасидан кетган киши”, дедилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
– Ё Расулуллоҳ, ароқ ичишда муккасидан кетган кимсани биламиз, аммо даюс ким?
– Даюс шундай кишики, ўз аҳлининг олдига кимлар кириб-чиқади, рашк қилмайди, парво этмайди, – дедилар.
Ва яна сўрадилар:
– (Ўзларини) эркакка ўхшатадиган аёллар қайси?
– Шундай аёлки, кийинишда ўзини эркакларга ўхшатади, – деб марҳамат қилдилар .
(Имом Суютий ривояти).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3