МУБОҲ ЎЙИН
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ҳузурларига Табук ғазотидан ёки Хайбардан келдилар. У кишининг токчасида парда бор эди. Шамол эсиб, Оишанинг ўйинчоқ қўғирчоқларини очиб юборди. Шунда у зот: «Бу нима, эй Оиша?» дедилар. «Қўғирчоқларим», деди. У зот уларнинг ичидаги латтадан қилинган икки қанотли отни кўрдилар ва: «Уларнинг ўртасида кўраётганим бу нима?» дедилар. «От», деди. «Унинг устида кўраётганим нима?» дедилар. «Икки қанот», деди. «Отнинг иккита қаноти борми?!» дедилар. «Сулаймонинг қанотлари бор отлари борлиги ҳақида эшитмаганмисиз?» деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар. Ҳатто, у зотнинг тишларини кўрдим».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ:
Қизларга ана шундоқ қўғирчоқларни ўйнашга изн бор.
Хадис_1301
«АММО БАЪДУ» ДЕГАН ҚАВЛЛАРИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда кечанинг ичида чиқдилар. Фажрни ўқиганларидан кейин одамларга қараб ташаҳҳуд айтдилар ва «Аммо баъду» дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечки пайт хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Сўнгра:«Аммо баъд: Одамларга нима бўлдики, Аллоҳнинг Китобида йўқ шартларни қўядилар?!» дедилар».
Шарҳ:
Хутба, маъруза ва сўз ирод қилишда Ислом маданиятида «бисмиллаҳ», ҳамду санодан кейин «аммо баъду» дейишни одат қилинган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1