|
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
"Банданинг Роббисига энг яқини маҳали саждадир, бас шу ҳолатда Унга кўпроқ дуо билан илтижо қилинг”. Имом Муслим 483 ривояти.
|
Намозда, саждада, саломдан олдин, ва дуои қунутда намозҳон ўз тилида дуо қилиши жоизми йўқми бу масалада уламолар ўртасида ихтилофлар бор, аммо кўпгина уламоларнинг энг яхши фикрига кўра, агар киши араб тилини билмаса ёки араб тилида намоз учун зарур бўлган зикр (азкар) ва дуо сўзларини ўрганишга қодир бўлмаса, бу жоиздир, деб ҳисоблашади.
|
Ҳофиз Ибн Абдул-Барр айтадилар: “Тўғри фикр шуки, тасбиҳат ва бошқа Аллоҳни зикр қилиш сўзлари, худди биринчи ташаҳҳуд, қунут ва маълум намозларда бўлгани каби, қўлидан келган кишига араб тилидан бошқа тилда талаффуз қилиниши жоиз эмас. Кимки уни арабча талаффуз қилишга қодир бўлмаса, унга жоиздир, бу тўғри фикрдир”. Қаранг: “ат-Тамҳид” 1/141.
|
Имом Заркоший айтадилар: “Агар киши араб тилида керакли сўзларни ўрганишга қодир бўлса, намозда Аллоҳ таолонинг зикри калималарини араб тилидан бошқа тилда талаффуз қилиши жоиз эмас, чунки араб тилидаги дуо бу ҳақ ибодатдир. ” Қаранг: “ал-Мансур” 1/282.
|
Савол: Ташаҳҳудда араб тилини билмаганга араб бўлмаган тилда дуо қилиш жоизми???
|
Жавоб:
"Инсон (яъни мусулмон) ҳар нарсада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга тўлиқ эргашган киши бўлишга ҳаракат қилиши керак. Намозда ҳам, ундан ташқарида ҳам дуо қилиш учун тилни ўрганинг ва унга эргашинг.
Энди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган (ташаҳҳуд) га келсак, киши уни арабча талаффуз қилиши керак, чунки у пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан келган, фарз бўлмаган дуоларга келсак, у ҳолда у ҳаракат қилиши керак. Агар ҳали ҳам араб тилида қила олмаса, ўз тилида қилсин”.
|
Эштиш: Сунан Термизий”, “Китоб ад-Даьват”, кириш рақам 383, 44:01 дақиқа.
|
Савол:
Ноараб тилида, хусусан араб тилини билмаган киши учун дуонинг ўрни қандай???
|
Жавоб:
"Араб тилини яхши билмаган кишига араб тилида дуо қилиш жоиз! Намозда бўладими ёки йўқми фарқи йўқ. Чунки араб тилини билмаганни фарз қилсанг, унга Аллоҳ Таоло юкламаган қийинчилик унга туғдиради.
|
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқат қила олмайдиган нарсани юкламайди”.
|
Ва агар кимдир: “Биз бу билан (яьний араб тилида дуо қилиш билан Аллоҳни) улуғлаймиз” деса,(биз айтамизки унга) агар биз унга арабча сўзларни ўргатсак-у, маъноларини ўргатмасак, ундан қани фойда!?!
|
Ва шунинг учун араб тилини билмайдиган киши учун ўз тилида Аллоҳга (ҳоҳ у намозида, саждада, дуои қунутида ва саломдан олдин бўладими, ёки намоздан ташқари ҳолларда бўладими) дуо қилиши жоиздир.
|
Қуръонга келсак, уни араб бўлмаган тилда, қаерда бўлмасин, ҳеч кимга ўқиши жоиз эмас!!! Уни фақат араб тилида ўқиш мумкин.
|
Эштинг: Фазилатлик Шайҳ Солиҳ Усаймин: Фатава ал-Ҳарам ал-Маккий - 1418, кириш 15 (Б), 1:47).
|
Савол: “Мен араб тилини билмайман, лекин намоз пайтида, масалан, таҳажжуд намозида ва узоқ саждада дуо қилишни хоҳлайман. Араб тилини ўргангунимча ўз тилимда дуо қилсам бўладими?
|
Жавоб: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ҳа, билмайдиган кишига араб тилидан бошқа тилда дуо қилиш жоиз, лекин мусулмон киши араб тилидан унинг ибодатини тўғрилаш ва яхшилашга ёрдам берадиган нарсаларни ўрганиши керак. Аллоҳ билгувчидир”.
|
Фазилатлик Шайҳ Абдул Карим Худайр:
|
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1