🌱 ... Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
➖«Холам Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйида тунаб қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлдим:
➖«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетаётиб, ушбу дуони ўқидилар:
«Аллоҳуммажъал фии қолбии нуурон, ва фии лисании нуурон, важъал фии самъии нуурон, важъал фии басории нуурон, важъал мин холфии нуурон ва мин амаамий нуурон, важъал мин фавқии нуурон ва мин таҳтии нуурон. Аллоҳуммаътинии нууро»
🌷Маьноси:
🌱... Аллоҳим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, ортимдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил! Аллоҳим, менга нур ато эт.
Имом Муслим ривояти.
• Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта:
• (Бисмиллааҳиллазий лаа ядурру маъасмиҳи шай’ун фил-арди ва лаа фис-самаа’и ва ҳувас-самийъул-ъалийм) деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди”, дедилар”.
" بِسْمِ اللهِ الَّذِي لا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ "
• Дуонинг маъноси:
“Унинг исми (зикр қилиниши) билан еру осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ номи ила (паноҳ сўрайман). У ўта эшитувчи ва билувчи Зотдир”.
Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1