------------
Шом киришига ўн беш ДАҚИҚА қолибди...
~ «Яна кечиктирибман намозни», деди ўзига-ўзи...
Тезгина таҳорат олиб, юз-қўлини артмасдан хонасига югурди...
Яна шундай тезлик билан ибодатини адо этди.
Тасбеҳ ўгириб ўтираркан, хаёлидан бувиси кетмасди...
~ «Бу ҳолимни кўрганларида уришиб берган бўлардилар. Қандай НАМОЗ ўқирдилар-а бувим...»
Дуо қилиб бўлгач, устидан қандайдир юк босаётганини ҳис қилди ва астагина саждага узанди... Кўзлари юмилиб кетаётган эди...
~ «Роса чарчабман бугун» деб ўйлади...Шу тарзда ухлаб қолганини сезмай қолди... ҚИЁМАТ ҚОИМ ...
Маҳшаргоҳда одам қайнайди... Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан... ... Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди...Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди...Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. ... Бир пайт унинг исми ўқилди... Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради...~ «Менинг исмим ўқилдими?» дея титради лаблари.
Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди...Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар... ... Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. ~ «Шукурлар бўлсин, - деди ўзига-ўзи. - Умрим давомида фақат дин йўлида ХИЗМАТ қилганлар билан бирга бўлдим... Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди... Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим...Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим... Харомдан қочдим». Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, «Раббимни севаман, Раббимни севаман» дея такрорларди...«Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан».
Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди...Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди... Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди...... Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган... Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди..! Нима?.. Қулоқларига ишонмади... «Бўлиши мумкин эмас!..» бақирди бор овози билан у... Телбаларча ҳар томонга югура бошлади... ~ «Қанақасига ЖАҲАННАМИЙ бўларканман..? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку....!» ... Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди...... У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: ~ «Хизматларим...тутган рўзаларим... Қуръон ўқиганларим... намозларим... Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?..»Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади.
Пайғамбар алайҳиссалом «Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди» деган эдилар...~ «Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?» дея ўйлади...«Намозларим... намозларим... намозларим...» Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар...Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди...У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ..!..Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди... ва уни ЖАҲАННАМ томонга итариб юборди... Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди. Ё Раб..!.. Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди. ~ Сиз кимсиз? - сўради у даҳшат маконидан узоғлашаркан. Нуроний чол кулимсиради: ~ Мен сенинг намозларингман..
КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНГМАН ... ~ деди ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев