У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними ёки биздан эллик кишиними ё Расулуллоҳ дедилар. У зот ﷺ “Сиздан эллик кишини” дедилар.»
Баззор ва Табароний ривояти
(ибн Масъуд (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Умматимдан шундай одамлар бўладики, улар зино, ипак, маст қилувчи ичимлик ва мусиқани ҳалол санайдилар
Бухорий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бу уммат ичида ер ютиш, (осмондан) тош ёғиш, (исёнкорларни) тўнғиз ва маймунларга айлантириб (ҳолатлари) содир бўлади. Бу эса улар маст қилувчи ичимликлар ичишган, ўзларига яллачилар олишган ва мусиқа асбоблари чалишган пайтда бўлади
(Анас(р.а).дан)
Ибн Абу ад-Дунё ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бахтли одам фитналардан узоқ юрган (киши)дир. (Бахтли одам) мусибатга йўлиқиб, унга сабр қилган (киши)дир. (Бу) қандай яхши!»
(Миқдод ибн Асвад (р.а)дан)
Абу Довуд ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким менга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилибди. Кимки менга осийлик қилса, Аллоҳга осийлик қилибди...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Ким менга итоат қилса, жаннатга киради....»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Аллох Таоло деди
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.
"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир".
(Юнус сураси, 9-оят).
#Ҳадис
Ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат аҳлининг энг қуйи даражадагиси боғлари-ю неъматлари, хизматчилари-ю сўриларига минг йиллик масофадан қарайди. Жаннат аҳлининг Аллоҳга энг мукаррами Аллоҳ таолонинг юзига эртаю кеч тикилади", дедилар, сўнг: "У кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир!".
(Қиёмат сураси, 22-оят) оятини ўқидилар.
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилдагисининг саксон минг хизматчиси ва етмиш иккита хотини бўлади. Ва унинг учун Жобия билан Санъонинг оралиғичалик дур, забаржад ва ёқутдан бўлган қубба тикланади".
Ибн Муборак ривояти.
Мужоҳид айтади: "Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилидаги киши ўз мулкини минг йилда айланиб чиқади, унинг четини олдини кўриб тургандек кўриб туради. Жаннатнинг энг юқорисидаги киши Парвардигорга эртаю кеч қарайди".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев