«Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан камдан кам мажлисдан турар эдилар:
اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا تَحُولُ بِهِ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ،
Эй Оллоҳим! Бизга азобингдан қўрқитадиган шундай ҳайбат бергинки, то бу ҳайбат биз билан Сенга осий бўлишимиз орасига тўсиқ бўлсин!
وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ،
Шундай тоат бергин, то жаннатингга етгунча у тоатдан ажрамайлик!
وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا،
Шундай ишонч бер, дунё мусибатларимиз арзимас кўриниб қолсин!
اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا، وَأَبْصَارِنَا، وَقُوَّاتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا، وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا،
Қулоқларимиз, кўзларимиз, қувватимизни тириклигимизда фойдамизга ишлайдиган, биз ўтгандан кейин ҳам фойдамизга ишлайдиган қил!
وَاجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا،
Бизга зулм қилганлардан ўч олишни, душманларимиздан ғолиб бўлишни насиб қил
وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا،
Мусибатимизни, динимизни ичида қилиб қўйма!
وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا، وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا،
Дунёни, энг қайғурадиган нарсамиз, бор илмимизни у учун сарфлайдиган жой қилиб қўйма!
وَلَا تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا
Бизга раҳм қилмайдиганларни бизга султон қилма!
(Тирмизий ривояти)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев