------------
Жавоб:بسم الله الرحمن الرحيميَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا“
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59) Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Фарз намозларидан кейин тасбиҳлар айтиш тўғрисида кўплаб саҳиҳ ривоятлар келган
.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قال َمنْ سَبَّحَ اللَّهَ فِي دُبُرِكُلِّ صلاة ثلاثا وَثَلاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَ تِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لاشَرِيكَ لَهُ ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍقَدِيرٌ ، غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَد البحر
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким ҳар бир намоздан кейин 33 марта тасбиҳ (субҳаналлоҳ) айтса, 33 марта ҳамд (алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта такбир (Аллоҳу акбар) ларни айтса, булар тўқсон тўққизта бўлиб, юзинчисида “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр” деса, унинг хатолари денгизнинг кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”.
Бухорий ривояти.حديث كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رضي الله عنه : عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مُعَقِّبَاتٌ لا يَخِيب ُقَائِلُهُنَّ أَوْ فَاعِلُهُنَّ دبر كل صلاة مكتوبة : َثلاثاً وَثَلاثُين تَسْبِيحَةً ، وَثَلاثٌاً وَثَلاثُينَ تَحْمِيدَة ، ً وَأَرْبَعٌاً وَثَلاثُين تَكْبِيرَةً
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳар бир фарз намоздан кейинги қилинган 33та тасбиҳ (Субҳаналлоҳ), 33та таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) ва 34та такбирлар (Аллоҳу акбар) эгасини муваффақиятсизликда қолдирмайди”.
Муслим ривояти.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : جَاءَالْفُقَرَاءُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالُوا ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ مِنْ الْأَمْوَالِ بِالدَّرَجَاتِ الْعُلا وَالنَّعِيمِ الْمُقِيمِ يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ وَلَهُمْ فَضْلٌ مِنْ أَمْوَالٍ يَحُجُّونَ بِهَا وَيَعْتَمِرُونَ وَيُجَاهِدُونَ وَيَتَصَدَّقُونَ قَالَ أَلَا أُحَدِّثُكُمْ إِنْ أَخَذْتُمْ أَدْرَكْتُمْ مَنْ سَبَقَكُمْ وَلَم ْيُدْرِكْكُمْ أَحَدٌ بَعْدَكُمْ وَكُنْتُمْ خَيْرَ مَنْ أَنْتُمْ بَيْن َظَهْرَانَيْهِ إِلا مَنْ عَمِلَ مِثْلَهُ تُسَبِّحُونَ وَتَحْمَدُونَ وتُكَبِّرُونَ خَلْفَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلاثًا وَثَلَاثِينَ فَاخْتَلَفْنَابَيْنَنَا فَقَالَ بَعْضُنَا نُسَبِّحُ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ وَنَحْمَدُ ثَلاثًاوَثَلاثِينَ وَنُكَبِّرُ أَرْبَعًا وَثَلاثِينَ فَرَجَعْتُ إِلَيْهِ فَقَالَ تَقُولُ سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَاللَّهُ أَكْبَرُ حَتَّى يَكُونَ مِنْهُنَّ كُلِّهِنَّ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига камбағаллар келишди ва “Мол-дунёга бой бўлганлар жуда улкан ва буюк даражалар билан кетишди. Биз қандай намоз ўқисак, улар ҳам шундай намоз ўқишади, биз тутган рўзани тутишади, лекин уларни мол-дунёси бор, шунинг учун уларда кўплаб имтиёзлар ҳам бор, Ҳаж ва умралар қилишади, жиҳодларга боришади, садафалар қилишади” дейишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: “Сизларга шундай нарсани айтаманки, уни маҳкам ушласангизлар, сизлардан ўзиб кетганлардан ўзиб кетасизлар, сизлардан ҳеч ким ўзиб кета олмайди, ораларингизда энг яхшиси бўласизлар. Лекин ким ана шу сизлар қиладиган ишни, ҳар намоздан кейин 33 мартадан тасбиҳ, таҳмид ва такбир айтса, сиз каби бўлади. Бизлар бунга амал қилишда турлича бўлиб кетдик, баъзимиз 33 мартадан айтиб, охирида такбирни 34 та айтадиган бўлди. Шунда мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб сўрадим. У киши “Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбарларни ҳар бирини 33 мартадан бўлгунича айтасан”.
Муттафақун алайҳ.عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رضي الله عنه قَالَ : أُمِرُوا أَنْ يُسَبِّحُوا دُبُرَكُلِّ صَلَاةٍ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ وَيَحْمَدُوا ثَلاثًا وَثَلَاثِينَ وَيُكَبِّرُوا أَرْبَعًا وَثَلاثِينَ فَأُتِيَ رَجُلٌ مِنْ الأنْصَارِ فِي مَنَامِهِ فَقِيلَ لَهُ أَمَرَكُمْ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ تُسَبِّحُوا دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلاثًا وَثَلاثِينَ وَتَحْمَدُوا ثَلاثًا وَثَلاثِينَ وَتُكَبِّرُوا أَرْبَعًا وَثَلاثِينَ قَالَنَعَمْ قَالَ فَاجْعَلُوهَا خَمْسًا وَعِشْرِينَ وَاجْعَلُوافِيهَا التَّهْلِيلَ فَلَمَّا أَصْبَحَ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ فَقَالَ اجْعَلُوهَاكَذَلِكَ
Зайд ибн Собит айтади: “Одамлар ҳар бир намознинг ортидан 33 марта тасбиҳ, 33 марта таҳмид ва 34 марта такбир айтишга буюрилдилар. Ансорлардан бир киши келди ва тушида “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизларга ҳар бир намоздан кейин 33 марта тасбиҳ, 33 марта таҳмид ва 34 марта такбир айтишга буюрилганларини айтди. “Ҳа, шундай” деб жавоб берди. Кейин яна “уларнинг ҳар бирини 25 тадан қилиб, унга таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) ҳам қўшиб қўйинглар” деди (Яъни ҳар бири 25 тадан айтилса, жами 100та бўлади). Эртаси куни бу гапни Росулуллоҳга бориб айтди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Шундай қилинглар” дедилар.
Насаий ривояти.فِي حَدِيثِ أَبِي هُرَيْرَةَ قَوْلَ أَبِي صَالِحٍ ثُمَّ رَجَعَ فُقَرَاءُ الْمُهَاجِرِينَ إِلَىآخِرِ الْحَدِيثِ وَزَادَ فِي الْحَدِيثِ يَقُولُ سُهَيْل :ٌإِحْدَى عَشْرَةَ إِحْدَى عَشْرَةَ فَجَمِيعُ ذَلِكَ كُلِّهِ ثَلاثَةٌوَثَلاثُون
Юқоридаги Абу Ҳурайранинг ҳадисида Абу Солиҳнинг гапида “кейин камбағал муҳожирлар қайтиб кетишиб”… ҳадиснинг охиригача айтиб туриб, шундай қўшимча қўшган: Суҳайл айтадики, “ҳар бирини 11 мартадан, жами 33 марта бўлади” деган. Муслим ривояти. Ушбу ҳадислардан кўриниб турибдики, фарз намозлардан кейин “субҳаналлоҳ”, “алҳамдулиллаҳ” ва “аллоҳу акбар” сўзларини ёки “ла илаҳа иллаллоҳ”ни ҳам қўшиб айтиш савобли амалдир. Баъзи мужтаҳидлар буни суннати муаккада, деса баъзилари суннат, баъзилари мустаҳаб, деган. Лекин қайси мужтаҳидни гапини тўғри деб қабул қилинган тақдирда ҳам, бу амални қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмаслигини тушуниш мумкин.
Ушбу тасбиҳотларнинг саноғига келсак, турли саноқлар 33 тадан, охиргиси 34 та ёки 25 тадан каби ҳадисларнинг ҳаммаси саҳиҳ ҳадислар бўлиб, уларнинг қайси бирига амал қилиш ихтиёрийдир. Муҳими ушбу ишни қилиб савобга эга бўлиб олиш. Энди Ҳанафий мазҳабига келсак, намоздан кейинги мазкур зикр-тасбиҳотлар устида мазҳаблар ўртасида деярли катта ихтилоф йўқ. Юқорида айтилгандек, баъзи мужтаҳид суннати муаккада, баъзиси мустаҳаб каби гапларда ихтилоф бўлган. Бу эса, ушбу амални қилиш савобли, қилмаганда гуноҳ эмас, деган ҳукмдан нарига ўтмайди. Демак, бу ҳукмларни мазҳаблар ўртасидаги фарқларини ўрганишда амал қилувчи учун катта фойда йўқ. Амал қилувчи учун олинган фойда, айтиб ўтилганидек, қайси саноққа амал қилишдан қатъий назар, қилса савоб, қилмаса гуноҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев