Имом Доримий ривоят қиладилар: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», - деганлар.
Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.
#Ҳикмат
«Инсон Аллоҳни зикр қилаверса, зикруллоҳ унинг қалбига ўрнашади, кейин бутун аъзои баданига тарқалади, фақатгина қалби эмас, балки вужудининг ҳар бир зарраси «Аллоҳ» дейди. Ҳар бир зарраси нурга тўлади».
Инсоннинг барча аъзолари зикр қиладиган ҳолга келгач, унга «зикри мудом ҳоли» дейилади. Бунга «Султоний зикр» ҳам дейилади. Яъни, зикр инсон вужудини буткул қоплаб, унга ҳукмрон бўлиш ҳоли «султоний зикр»дир. Инсон ушбу ҳолатга етгач бир марта «Аллоҳ» деганида миллион маротаба «Аллоҳ» дегандек бўлади. Мана сизга олам-олам савоб. Шу жиҳатдан зикрнинг савобига ҳеч нарса тенг келмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев