-----------
Сизга энг яқин инсонлардан бири бу, аёлингиздир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва саллам : -«Аёлларга икром кўрсатинг. Аллоҳга қасамки, уларни мард(эркаклар)гина эъзозлар, пасткаш кимсаларгини уларни хўрлар. ...» деб таакидлаганлар. У, сизнинг умр бўйи дўстингиз, ҳаётингиздаги энг узоқ давом этадиган шеригингиздир. Унга мулойимроқ бўлишингиз лозим. У сизга энг яқин кишиларнинг бири. У, гўзал муомалангизга энг ҳақли инсонлардан биридир. Айбсиз инсон бўлмайди. Хатога йўл қўйганда кечиринг. Қўполлик билан йўлга солишга урунманг.
Улар, қовурғамиздан яралганлар, куч ишлатсак, синдириб қўйишимиз эҳтимоли мавжуддир. Синдириб қўйишимиз эса, уларни йўқотиб қўйишдир. Аёлингиз билан ҳикмат ила ҳаёт кечиринг. Инсонга ҳикмат берилган бўлса, уқадар ҳуснли бўлмаган аёл билан ҳам бахтли яшайди. Агар, инсон ҳикмат бирла яшамаса, куч ишлатиш, ғазаб қилиш-ла яшаса, энг гўзал аёл билан ҳам бахти қаро яшайди. Шунинг учун ҳам инсонга бериладиган энг беқиёс неъмат ҳикматдир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай дейди: - «Кимга ҳикмат берилган бўлса, дарҳақиқат кўп яхшиликлар берилибди» . Яна айтади: «Улар бирла яхши ҳаёт кечиринг» /Нисо сураси, 19-оят/
Улар билан яхши ҳаёт кечиришнинг чин маъносини биласизми? Яхши ҳаёт кечирмоқ, уларга озор беришдан тийилишгина эмас, балки, улардан келадиган озорга таҳаммул қила олишликдир.
Аёлига озор бермайдиган, аёлидан озор келса кўтарадиган бўлишга буюрди Аллоҳ азза ва жалла. Тасаввур қилябсизми? Уйда ҳушмуомалалик бор, уйда, меҳр бор, уйда табассум бор.. Расулуллоҳ с.а.в кўп табассуб қилар эдилар. Расулуллоҳда биз учун намуна бор. Билсангиз, уйдаги меҳр-мурувват, меҳр-муҳаббатни салом бериш билан, табассум билан, кечиримли бўлиш билан, гоҳида унга ёрдамлашиш билан ўзингиз пайдо қиласиз. Пайғамбаримиз с.а.в аҳли-оиласини хизматини қилар эдилар. Кийимини ўзи тикар, уйини тозалар, қўйини соғар ва ховлисини супурар эдилар. У зотда биз учун намуна бордир. Аёл билан яхши ҳаёт кечиришлик, энг яхши ишдир, нафақат энг яхши иш, балки, яхшиликни барини оилада дедилар Расулуллоҳ с.а.в: «Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли-оиласига яхши бўлганингиздир» .
Кўпчилигимизга сир эмас, кўча-кўйда, иш еримизда мижозлар билан, ҳаридорлар билан бўлган алоқамизда, табассум қилишлик, мулойим сўзлашлик, кулиб сўзлаш, ёқимли гапиришлар, улар билан суҳбат қуришда бир жузга айланиб қолган. Аммо, уйга қайтганда эса, инсон табиати кўтармайдиган қўполлик, хақорат, ғазаб ва керак бўлса калтаклашлик.. сизни энг яқин одамингиз, энг гўзал муомалангизга ҳақли эмасми?! "Аёлларни ўзи келишимиз билан ундай қиладилар, бундай дейдилар-да" каби баҳоналарни рукач қилманг.
Аллоҳ таоло улардан келадиган озорни кўтаришимизга буюрди. У сизга ёқмайдиган гап айтса, сиз унга ёқадиган гап айтинг! Ҳаридор гоҳида хақоратли гап айтса ҳам, кулиб жавоб қиламизку. Уйдаги меҳр-муҳаббатни сиз ўз қўлингиз билан ясайсиз. Бир марта кўрадиган одамингиз табассумингизга лойиғ-у, доим хизматингизда бўлган, фарзандлариншизни тарбия қилган, уйингизни сақлаган, таоминнизни тайёрлайдиган, кийим-кечагингизни тоза тутган аёлингиз ҳақли эмасми?! Балки, у энг ҳақли инсондир! Эркакнинг ружулати, аёлига гўзал муомила қила олишидадир. Ҳақиқий мўмин эркак уйига кириб келганда байрам кайфияти тус олиши керак. Эркаклар борки, уйдан чиқиб кетганларида байрам бўлади. У уйдан чиқиб кетгани учун хурсанд бўлишади боллари.
Аллоҳ таоло ўзидаги гўзал сифатлари билан бандаларини ҳам хулқланишини хоҳлар экан. Аллоҳнинг гўзал сифатларидан бири, Ҳалимдир ва барча ҳалим кишиларни яхши кўради. Сиз ҳалим бўлинг. Инсонларга ҳалимлилик қилинг. Ҳалимлик қилишингизга энг ҳақли инсон, бу аёлингиздир. Сиз энг кўп алоқа ўрнатадиган инсон бу аёлингиздир. Демак, Қиёмат куни энг кўп сиз сўраладиган мавзуъ ҳам, аёлингиз билан қилган муомалангиздир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2