-------------
Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз (ибн Жабал) га айтдилар: “Эй Муоз, сенга бир дуони ўргатсаммики сен ўша (дуо) билан (Роббинга астойдил дуо қилсанг) Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ сенга (ўша қарзларингни тўлашингда ёрдам беради?! Эй Муоз айт: "Эй Мулки давлат Соҳиби Аллоҳим, кимни хоҳласанг унга салтанат ато этурсан, кимни хоҳласан уни салтанитадан маҳрум этурсан, кимни хоҳласанг қудратли қилурсан, ва кимни хоҳласанг, хор қиласан. (Барча яҳшиликлар фақат) Сенинг Қўлингда, албатта, Сен барча ишларга Қодир Зотсан, бу дунёда ҳам, оҳиратда ҳам Меҳрибон ва Раҳмликсан, (ҳар икки дунёда) кимга ҳоҳласанг (унга яҳшиликлар) ато этарсан, ва кимни ҳоҳласанг ўшани (роҳматингдан) маҳрум этурсан, бас менга шундай роҳматингни ато этгинки бу мени Сендан ўзгани менга раҳми келишидан сақласин!
Ҳадисни Имом Табароний “ал-Муъжам ас-сағир”да (558) ривоят қилган. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Ҳофиз Мунзирий, Ҳофиз Суютий ва шайх Албонийлар тасдиқлаган. Қаранг: “ат-тарғиб” (3/55), “Дуррул-мансур” (3/498), “Саҳиҳ ат-тарғиб ват-тарҳиб” (1821).
Дуони Арабчаси:
اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاءُ وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَاءُ بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَحْمَنُ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَرَحِيمُهُمَا، تُعْطِيهِمَا مَنْ تَشَاءُ، وَتَمْنَعُ مِنْهُمَا مَنْ تَشَاءُ، اِرْحَمْنِي رَحْمَةً تُغْنِينِي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاك
Аллоҳума маликал-мулки тутий-ал-мулка ман ташаъ ватанзиьул-мулка мимман таша'у, ва-т-туь-иззуман ташау, ва-тузиллуман таша'у, биадикал-хойру иннака аьлаа кули шай-ин қодир, Роҳмануд-дуния вал-ахироти ва вароҳимуҳума, туьтиҳима ман ташаъу, ватамнаьу минҳума ман ташаъу, ирҳамний раҳматан туғҳнини биҳа ьан роҳмати ман сивак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев