КЎКРАК ЁРИШ ҲОДИСАСИ ҲИКМАТИ
------------
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Бану Саъд қабиласида ўсаётган чоғларида “кўкрак ёриш” (шаққус-садр) воқеаси рўй берди. Расулуллоҳ воқеадан кейин ўз оналарига қайтарилдилар. Ўша вақт беш ёшга тўлган эдилар.
Ушбу воқеа Расулуллоҳ учун пайғамбарлик башорати ва Аллоҳ У зотни улуғ ишга ихтиёр этгани аломатларидан эди. Бу воқеани кўплаб саҳобалар саҳиҳ ривоятлар орқали ҳикоя қилганлар. Улардан Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) бўлиб, у кишидан Имом Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида қуйидаги ривоятни келтиради:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Бану Саъд қабиласида) болалар билан ўйнаётган вақтларида Жаброил алайҳис-салом У зот олдиларига келиб, ушлаб ёткизадилар, кўкракларини ёриб, қалбларини ташқарига чиқарадилар. Ундан бир лахта қонни чиқариб ташлайдилар ва: “Бу шайтоннинг сендаги насибаси”, дейдилар ва қалбларини тилло идишда замзам суви билан ювиб, ўз жойига қайтарадилар. Болалар оналари ҳузурларига “Муҳаммадни ўлдиришди!!!” деб қичқириб борадилар. Улар келсалар У зотнинг ранглари оқариб кетган эди” (Имом Муслим ривояти).
Ушбу воқеанинг ҳикмати Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) жасадларидан ёмонлик безини олиб ташлаш эмас, Аллоҳ Ўзи билгувчироқ. Чунки ёмонликнинг манбаси жисмдаги без ёки унинг қайсидир жойида турган лаҳта қон бўлганида, ёмон одамлар жарроҳлик йўли билан яхши одамга айланишлари мумкин бўлар эди. Лекин маълум бўладики, бу жойдаги ҳикмат одамлар имон келтиришлари, рисолатни тасдиқлашлари осон бўлиши учун гўдаклик чоғиданоқ моддий воситалар орқали Расул (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг “иш”ларини эълон қилиш, маъсумлик ва ваҳйга тайёрлашдир. Демак, бу маънавий поклаш амалиёти экан. Лекин унинг мана бундай шаклда ҳиссий кўриниш олиши инсонларнинг кўз-у қулоқларига илоҳий эълон бўлсин учундир.
Ушбу ҳодиса саҳиҳ йўллар орқали ривоят қилинган. Унинг ҳикмати нима бўлишидан қатъий назар, ҳадиснинг зоҳирини турли хил узоқдан-узоқ таъвилларга буриш керак эмас. Бундай қилиш имон заифлигининг аломатидир.
Рамазон Бутий. Фиқҳус сийра. 73-бет.
#Набавий_сийратни_англаш
ҲАЛИМАНИНГ УЙИГА БАРАКА ТЎЛДИ!
Абдулмутталиб арабларнинг одатига кўра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни эмизиш учун бану Саъд ибн Бакр қабиласидан бўлган бир аёл − Ҳалима бинти Абу Зуайбни ёллади. Ўша вақтда Бану Саъд қабиласи қурғоқчилик йилини бошидан ўтказаётган эди. Экин-тикинлар, чорваларнинг сутлари қуриган пайт эди.
Сийратшунослар иттифоқи шуни кўрсатадики, Ҳалима Саъдиянинг қуриб, қуршаб ётган ерлари ям-яшил унумдор кўкаламзорга айланди, бир томчи ҳам сут бермаётган туясининг елинига сут ҳам қайтиб келди. Буларнинг барчаси Расулуллоҳнинг ҳатто гўдаклик чоғларида ҳам Роббиси ҳузурида қанчалик олий мартаба ва улуғ мақомга эга эканларидан далолат. Аллоҳнинг Ўз Расулига қилган икромининг энг ёрқин намуналаридан бири У зот сабаб эмикдош оналари Ҳалиманинг уйига қут барака кирди.
Бунинг ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ. Зеро, Ислом шариати қурғоқчилик вақтида дуоларимиз ижобат бўлиши учун солиҳ инсонлар ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аҳли байтлари баракоти ила ёмғир сўрашимизни ўргатган.
Энди тасаввур қилинг, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг гўдаклик чоғида ўз бағрига олиб, эмизган маскан қандай бўлиши мумкин?! Бу эса осмондан ёмғир сўраш учун васила қилишимиздан кўра қувватлироқ бўлиши тайин. Зеро Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) барака ва илоҳий иззат икромга сабаб бўладиган нарсаларнинг энг аввалида турадилар. Барча ишлар ягона Аллоҳ тасарруфида ва У бу дунёни сабабларга боғлаб қўйгандир. У Ўзининг каломи шарифида очиқ ойдин Расулуллоҳни бутун инсониятга раҳмат эканларини баён қилган: “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё, 107).
Манба: Рамазон Бутий. Фиқҳус сийра. 73-бет.
#қиёматгача
Пайғамбар (алайҳимуссалом)лар муқарраб фаришталардан кўра фазилатлироқдир.
قال النبي صلي الله عليه وسلم: " ان الله فضل المرسلين علي الملائكة المقربون . لما بلغت السماء السابعة لقيني ملك من نور علي سرير فسلمت عليه فرد علي السلم فاوحي الله إليه: سلم عليك صفيي و النبيي فلم تقم إليه ، و عزتي و جلالي تقومن فلا تقعدن الي يوم القيامة.
تفسير روح البيان
Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Аллоҳ, пайғамбарларни муқарраб фаришталардан фазилатлироқ қилди. Еттинчи осмонга кўтарилганимда бир фариштага йўлиқдим, нурдан бўлган сўри (супа)да ўтирарди. Унга салом бердим ва у ҳам саломимга алик олди. Шунда Аллоҳ таоло унга вахий қилиб айтди-ки: Сенга салом берган менинг софиййим менинг набиййим эди. Сен эса ўрнингдан турмадинг. Менинг иззатим ва жалолимга қасамки тур ва қиёмат кунигача ўтирмагин.
Тафсиру руҳул баён китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев