️Муоз ибн Анас родияллоху анхудан ривоят қилинади.
➖Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
Кимки бажаришга (яни жазо беришликга) қодир бўла туриб ғазабини ютса, Аллоҳ таоло қиёмат куни бутун халойиқни бошига чақириб, қора кўзли ҳурлардан хохлаганини олишга ихтиёр беради.
(Абу Довуд ва Термизий ривояти)
️Шарҳ:
Бир киши билмасдан ёки хатоан зулм қилиб сизни ғазаблантирди. Сизни унга жазо беришга бутун имкониятларингиз бор. Аммо сиз Аллоҳ ризолиги учун шу инсонга жазо бермасдан кечирсангиз Аллоҳ таоло бу амалингиз эвазига жаннатда ҳаммага ҳам берилмайдиган энг гўзал ҳурларни олдингизга қўядида танла хохлаганингни дейди. Сиз ўзизга ёқганини қўлидан ушлаб олиб кетасиз.
➖Дунёда инсон битта қизга эришиш учун неча йиллаб тер тўкиб ишлайди бошлиқларидан ҳар қанақа гап, дакки эшитиб сабр қилиб зўрға битта қизга уйланади. У қиз ҳам эрини кўнглини олиб билади ёки йўқ. Ундан кўра у билан абадий қоладиган қоракўзга ҳаракат қилсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
БАХИЛ ВА ДУНЁПАРАСТ ИНСОНЛАРНИНГ ОҚИБАТИ.
Аллоҳ таоло кофир жаҳаннамий қавмларнинг сифатларини айтади:
➖Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмассизлар.
➖Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамассизлар.
➖Ва меросни шиддатла ейсизлар.
➖Ва молни кўп яхши кўрасизлар.
( Ғажр сураси 17-20 оятлар)
️Шарҳ:
Оятда Аллоҳ таоло кофир қавмларнинг сифатларини айтаябди аммо ҳозир мусулмонларнинг диёрларига назар солсангиз айни сифатларни кўрасиз. Етимларга, мискинларга ёрдам бермайди. Молни жуда ҳам яхши кўради. Ўтирса ҳам турса ҳам молининг ғамида.
️Шундай бахил инсонларнинг оқибати ҳақида Аллоҳ таоло кейинги оятда хабар беради:
➖Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?!
➖У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.
( Фажр 23-24-оятлар)
Шарҳ:
Дунёда динни қўйиб пулни ортидан чопган ҳар бир кофир, фосиқ жаҳаннамга юзлантирилади. Оз фурсатдан кейин жаҳаннамга киришини кўриб турган инсон қани эди охиратим учун бирор нарса ( намоз, рўза, эҳсонлар) қилганимда эди деб афсусланади. Аммо бу афсусдан ҳеч қандай фойда йўқ!
️Аммо бизда ва сизда ҳозир фурсат бор. Аллоҳ таоло фурсати бор бандаларига айтади:
➖Эй хотиржам нафс!
➖Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!
➖Бас, бандаларим ичига киргин!
➖Ва жаннатимга киргин!
( Фажр 27-30-оятлар)
️Шарҳ:
Эй ҳисоб-китоб бўлишидан, жаҳаннамга рўбарў бўлишидан қўрқмай хотиржам юрган нафс. Аллоҳ сени жаннатга киришингни хохлайди. Аллоҳни рози қиладиган йўлга қайтгин!
➖Аллоҳ таоло бизни ва сизни жаҳаннамга рўбарў бўлиб афсус қиладиган қулларидан қилмасин. Амийн.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🛡АЛЛОҲ ҲАҚИЙҚИЙ ИЙМОН КЕЛТИРГАН ҚУЛЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛАДИ.
қисса
➖Рус ҳоким бўлган вақтларда кўпгина олимларни ҳужраларда динни сақлаб қолиш учун қуръондан таалим берганлиги учун Рус КГБ (СНБ) си уларни қўлга олади. Қамоқхонага елтиб савол сўроқ қила бошлайди.
➖Сўроқ савол қилганида, кўпчилик олимлар тасирланиб, билмай қилибмиз, афсусдамиз, бошқа қилмаймиз деб узрлар айтишади. Фақат биргина Шайх узр айтмайди.
➖КГБ шайхни сўроқ қилиб: Нимага қуръонни ўргатдинг?
➖Шайх: Миллатни эҳтиёжи бўлгани учун ўргатдим.
➖КГБ: Бизни қонунларда ўргатишлик жоиз эмас билмайсанми?
➖Шайх: Аллоҳ буюрган шунинг учун ўргатдим...
➖КГБ нимага деб яна қайта қайта шунга ўхшаган саволларни қилганига Шайхнинг аччиғи чиқиб курси билан КГБ ходимини урадилар. Дарҳол қўриқчилар келиб Шайхни кишанлаб олиб кетишади.
➖Ушланган уламоларни сўроқ-савол қилгандан кейин Рус ҳукумати уларга нисбатан ҳукм чиқаради. Узр сўраб, бошқа қилмаймиз деган уламоларнинг кўпчилигини қатлга ҳукм қилиниб отиб ташланади. Аммо курси билан КГБ (СНБ) ходимини урган Шайх ва яна бир нечта олим Сибир тарафларга сургун қилинади. Бир неча йиллардан кейин Аллоҳнинг фазли билан қайтадилар.
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни ўтдан сақлаганидек, Мусо алайҳиссаломни Фиравннинг зулмидан сақлаганидек, бу шайх ҳам фақат Аллоҳга таваккул қилиб иш қилганлари учун Аллоҳ таоло руснинг зулмидан сақлади.
Аллоҳ таоло айтади:
➖Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қиладир. Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас.
(Ҳаж сураси 38 оят)
️Бизни муллалар тарихдан ўрнак олиб Аллоҳнинг ҳаққича иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқган ҳолатда гапирсин. Аллоҳ ҳар қандай бало-қазодан мудофаа қилади.
️Аммо муллалар бизга маошимизни бериб турса етади деса, Аллоҳдан кўра бошқа махлуқларни катта кўрса, гапириб турган гаплари исломга хилоф ёки йўқлигига қарамаса, бу хоинни Аллоҳ таоло яхши кўрмайди. Яхши кўрмаган инсонини Албатта жаҳаннамга отади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🗯 ФИТНА ФАСОД, ГУНОҲ ҚИЛИШЛИКДА ҲАДДИДАН ОШГАН ИНСОННИНГ ТАВБАСИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
қисса
➖Бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига ниҳоятда қариб қолган бир жин келди.
➖Йиғлаб айтдики: Мен кўп ваазларингизни, Қуръон тиловатларингизни эшитдим ва ҳақни танидим тавба қилсам Аллоҳ мени тавбамни қабул қилармикин? деди.
➖Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: Албатта қабул қилади. Ким тавба қилса Аллоҳ таоло бутун гуноҳларини кечираман деб ваъда қилган дедилар.
➖Жин айтдики: Мен иблиснинг энг катта ўғилларидан бириман. Жуда катта гуноҳ қилганман кечирармикин? деб яна сўради.
➖Пайғамбар алайҳиссалом: Кечиради нима гуноҳ қилгансан?
➖Жин: Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил билан Ҳобилни уруштириб мен ўлдиртирганман деди. Одам ўлдиришлик жиноятини мен бошлаганман. Инсонларнинг бир-бирини ўлдиришлик гуноҳи ҳаммаси менга келиб тақалади. Ундан кейин ҳам шу вақтгача кўп фасод қилдим деди.
➖Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: Албатта Аллоҳ таоло кечиради дедилар. Кейин бу жин тавба қилиб, иймонга келди, мусулмон бўлди.
(Аҳкому Жам, Имом Суютий)
️Изоҳ:
Бази гуноҳкор инсонларни шайтон вас-васа қилиб, сени бўларинг бўлди, бутун фасодларни қодирмасдан қилдинг энди нима қилсанг ҳам фойда қилмайди деб Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилади.
➖Агар инсон юз йил мушрик бўлиб яшаб ҳаёти давомида масжидларни бузиб, муслимларни ўлдириб, қуръонни ёқиб яшаган бўлса, қўлидан келган бутун фасодларни қилган бўлса, агар ҳамма гуноҳига пушаймон бўлиб қайтиб куфр ширк амал қилмайман, қайтиб динга, диндорларга душманлик қилмайман деб тавба қилса калимасини айтса, Аллоҳ таоло бутун гуноҳларини кечиради.
Аллоҳ таоло айтади:
Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт.
(Зумар сураси 53-оят)
️Изоҳ:
Гуноҳларнинг ҳаммасини қолдирмай қилиб чиқган инсон Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлмасин. Ҳар лаҳзада келиб қоладиган ўлимидан олдин тавба қилсин, бутун гуноҳлари кечирилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев