, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар
Ибн Ҳаббон ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
Абу Довуд ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»
Муслим ривояти
(Жарир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дан «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган қамал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир..»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир...»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга дунё ва охират яхшилигидан насибаси берилибди...»
Имом Аҳмад ривояти
(Оиша (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев