Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир».
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Изоҳ:
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга охиратда берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида бу дунёнинг роҳат-фароғатлари қамоққа ўхшаб қолади. Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунёнинг азоблари, қийноқлари ҳам улар учун жаннатга ўхшаб қолади.
Али розияллоҳу анҳудан сўрашди: "Эй Абул Ҳасан бизга дунёни сифатлаб беринг?". У зот: "Қисқа қилайми ёки узунроқ?"- дедилар. Улар: "Қисқароқ қилинг"- дейишди. Шунда Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Дунёнинг ҳалоли ҳисоб, ҳароми жаҳаннам".
#Ҳадис_594
Анас ибн Молик розияллоҳу айтадилар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ тукларини юлиш ва аврат тукларини қиришда қирқ кундан оширмаслигимиз белгилаб берилди».
Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ:
Саҳобийни «Бизга.... белгилаб берилди» сўзи Набий ﷺ айтган эканликларига далолат қилади. Бу тўрт амалда давомий бўлиш суннат ҳисобланади. Мўйловни лабга тушган қисми олинади (ҳаммасини қириш шарт эмас). Тирноқлар имом Нававийни сўзига кўра аввал ўнг қўлни кўрсатгич, ўрта, номалум, ингичка ва бош бармоғи олинади сўнгра чап қўлни ингичка бармоқдан бошлаб бош бармоққача олинади (Бу ҳақида аниқ бир ҳадис йўқ). Қўлтиқ тукларини ҳадисда келганидек юлиш афзал, чидай олмаса қирса ёки тук тўкувчи крем суртса ҳам бўлади. Аврат тукларини эса олди ва орқа томонларини олади, машаққат бўлмаса афзали қириш ва лекин қолган услублари ҳам жоиз. Мана бу тўртта иш қирқ кундан кечикиб кетмаслиги керак!
#Ҳадис_1202
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг учта қизи бўлса ѐки учта синглиси бўлса, ѐхуд икки қизи, ѐки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилган бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур», дедилар».
(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Шарҳ
Бу ҳадиси шарифдан киши ўз қиз фарзандлари тарбиясига қанчалик савоб олган бўлса, сингиллари тарбияси учун ҳам шунчалик савоб олишини билиб оламиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев