------------
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Фитналар қалбларга бўйра (тўқилгандаги) қамиш новдалари каби бирин-кетин кўндаланг бўлаверади. Бирон фитна қайcи бир қалбга кириб ўрнашиб олcа, бу қалбда битта қора нуқта пайдо бўлади. Қай бир қалб уни инкор қилса, унда битта оқ нуқта пайдо бўлади.
Бориб-бориб қалблар икки турлига ажралади: биринчиси силлиқ тош каби оппоқ қалб бўлиб, унга модомики осмонлару ер турар экан, бирон бир фитна зарар етказолмайди.
Иккинчиси тўнкарилган қумғон каби қоп-қора қалб бўлиб, на бир маъруфни тан олади ва бир мункарни инкор этади. Фақат ҳавои-нафcига ўрнашиб қолган нарcанигина тан олади», деганларини эшитганман" деди.
Имом Муслим ривояти.
Қалб фитналардан таъсирланади, шу сабаб қораяди ва оқаради. Фитналарни юзага келтирувчи сабаблар бор бўлиб, улар маъсиятлардир. Бунга маъсиятлар сабаб қалб тозалигининг камайиши ҳам далолат қилади.
Бунинг акси эса: Маъсиятлардан тийилиш қалбнинг поклиги, тозалигини зиёда қилади, орттиради.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу:
“Иймон қалбда оқ доғ (нуқта) бўлиб кўринади. Иймон (нури) зиёда бўлиб борса, ўша оқлик ҳам катталашиб боради. Банданинг иймони комил бўлган пайтда қалбни оқлик эгаллайди. Нифоқ (мунофиқлик) қалбда қора нуқта каби зоҳир бўлади. Агар нифоқ катталашса, ўша қоралик ҳам ортиб боради. Банда мунофиқликни маромига етказса, қоралик қалбни тўлиқ эгаллайди”, дедилар.
Наъузу биллаҳи мин залик!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев