🌴🌴🌴🌴
🍯 Нажотга эришаман десанг, кунингни бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошла.
🍯Истиғфорингни кўпайтир, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.
🍯 Дуодан узилиб кетма, чунки у нажот арқонидир.
🍯 Ёдингда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингни ёзиб оладилар.
🍯 Бўронда қолиб кетсанг ҳам яхшиликка ёй.
🍯 Бармоқларнинг энг гўзали тасбеҳ ўгирганидир.
🍯 Қайғуга учраб ғамга ботиб кетсанг, "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" дегин.
🍯 Пулингга фақирларнинг дуосини ва бечораларнинг муҳаббатини сотиб ол.
🍯 Хошиялик билан қилинган узун сажда гуллаб яшнаган қасрлардан-да афзалдир.
🍯 Бир сўз айтишдан олдин фикрла, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.
🍯 Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўл.
🍯 Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқи.
🍯 Ўзингни тоат ибодатга бағишла, чунки нафс ёмонликка буюради.
🍯 Ота онангнинг қўлларидан ўп, розиликларига эришасан.
🍯 Сенинг эски кийимларинг фақирлар учун янгидир.
🍯 Ғазабланма, ҳаёт сени тасаввурингдан ҳам қисқадир.
🍯 Кучлиларнинг энг кучлиси, бойларнинг энг бадавлатлиси "АЛЛОҲ ЪАЗЗА ВА ЖАЛЛА" сен биландир.
🍯 Маъсиятлардан қайтиш эшигини қулфлама.
🍯 Намоз бу, сени мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.
🍯 Ёмон гумонлардан йироқ бўл, шундагина таскинлик топасан ва тинчликда ором оласан.
🍯 Ҳамма ғам-қайғуларингнинг сабаби "АЛЛОҲ"дан ўзингни олиб қочишингдир. У Зотга яқин бўлиб, қабул эт.
🍯 Намоз ўқи, намоз сен билан қабрингга киради.
🍯 Туҳмат қилаётган шахсни кўрсанг, унга "Аллоҳдан қўрқгин" деб танбеҳ бер.
🍯 "Мулк" сурасини ўқишинг давомий бўлсин, чунки у нажотингдир.
🍯 Намозидан хушуъликни ва кўзидан ёшини йўқотган одам, маҳрум инсондир.
🍯 Барча муҳаббатинг "АЛЛОҲ" учун бўлсин.
🍯 Сенга туҳмат қилувчини кечиргин. Чунки у сенга ҳасанотларини ҳадя қилди.
🍯 Намоз, тиловат ва зикр кўкрагингда гуллаган маржондир.
🍯 Ким дўзох оловини эсласа, маъсиятларга бошловчи баҳоналарга сабр қилади.
🍯 Аъмалларинг тоғдек бўлишини истасанг "дебди, деди" лани бас қил.
🍯 Намозда сендан энг кичи
к нарса талаб қилинадиган бу намозингни хушуъ билан ўқишингдир.
🍯 Қуръонни бошингда кўтариб юр, ундаги бир оятни ўқишинг дунёдан ва ундаги барча нарсалардан-да хайрлироқдир.
🍯 Ҳаёт гўзалдир, сен иймонинг билан унданда гўзалроқсан.
🔮 Бугунги ҳикмат
🔮Хоҳлаганингча тортишиш аммо ҳеч қачон сўкинма.Хоҳлаганингча ғазаблан аммо ҳеч кимга жароҳат етказма.Хоҳлаган ишингни қил, аммо ҳеч кимга зулм қилма.Хоҳлаганингча бошқалардан фарқ қил, аммо ҳеч қачон кибрланма.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев