😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢
Кўклам келди райҳонлар унди,
Шу кунларга етдим ДАДАЖОН,
Фақат кўнгил шодликдан тинди...
Баҳор қайтди сизсиз ДАДАЖОН!
Бу ўша сиз севган баҳорой,
Сизни топмай теграси ҳайрон
У ҳам энди очмас ҳеч чирой....
Баҳор қайтди сизсиз ДАДАЖОН!
Райҳон йиғлар жамбиллар йиғлар,
Овутмоқга топмадим имкон,
Иффорлари юрагим тиғлар....
Баҳор қайтди сизсиз ДАДАЖОН!
Бугун тақдир қисматга иқрор,
Кўз кўникар кўникмас бу жон,
Қайтарарман такрор ва такрор...
Баҳор қайтди сизсиз ДАДАЖОН!
“Шу кунларга етгин болам”... деб,
Бошимга гул тақганиз армон.
Қуймаяпти соғинч ичим еб...
Баҳор қайтди сизсиз ДАДАЖОН!
Гул очилмас энди ўнгимда.
Атрофимда чечаклар фиғон,
Ёнингизга боргум сўнгимда,
Баҳор билан бирга ДАДАЖОН.
КЎКЛАМ ҚАЙТДИ АММО У ЁЛҒИЗ......?
😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢😢 https://t.me/Kenja_Botirjon
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев