Дедим: Сиз фақат дўппига қарадингиз. Уни тагида бош бор. Бу иккиси иттифоқ қилиб каромат кўрсатади.
Деди: Ажабо бу бошни бошқаларидан қандай фарқи бор?
Дедим: Бу бошни ичида ақл бор. Дўппи уни қўриқлайди.
Деди: Ажабо бу воҳада фақат сизда кўрдим бундай дўппини!
Дедим: Энди сизда хам кўришади!
Деди: Бу нимани англатади?
Дедим: Бу Каъбани тўрт бурчагига тақлид ва Динимизни тўрт мазҳабига ишора.
Деди: Ҳайратимни маъзур кўринг бошга чиройли ўрнашиши учун таги айлана қилинган экан.
Дедим: Шунинг учун яна дунёнинг тўрт тарафига ва сайёрамизнинг айлана шаклига ишорадир!
Деди: Буни ҳаққини қандай адо қилсам бўлади?
Дедим: Юртга сидқидилдан қилинган хизмат ила!
Деди: Шу вақтгача бошқа нарса хаёлимга келмади!
Дедим: Шу хаёлни қўримоқ учун бошингизни ёпдим! https://t.me/Kenja_Botirjon
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев