Мавзу – “гендер тенглиги”.
Ҳисобот “Фарғона водийсида цивилизация белгилари кўзга яққол ташланса-да, инсонлар ҳануз асрий урф-одат, анъаналарга амал қиладилар..” деб бошланади.
Яъни, миллий урф-одатга амал қилиш цивилизация (тамаддун)га қарши қўйилади.
Русча матнда “келин” сўзи таржима қилинмаган – “келинки”, “келин” деб берилган. Уёғи - стандарт дийдиё: келин мазлум, қайнона деспот, куёв латта ёки золим ё ялқов, ишқилиб, "келин бўлишдан худо асрасин". Мақсад нима?
Тушунишимча, бу ҳисобот ва унга ўхшаган бошқа тадқиқоту саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳияти қизларни келин бўлишдан бездириш ва “келин” институтини йўқ қилишдан иборат ("Не ходите дети в Африку гулят..." дермиди?).
Эътиборли жиҳати - "келин" сўзини ўз тилларига ўгирмайдилар (худди "уят" ва "маънавият" сўзлари каби!) – гўёки, у тараққий этган жамият учун ёт, аборигенлардагина мавжуд институтдек берилади. Унинг атрофида стереотиплар, тўқима тасаввурлар шакллантирилади. Ва унга “замонавий жамият”да жой йўқ деган тушунча сингдирилади.
Келин йўқ – қайинбўйин билан муносабатлар йўқ, қайинбўйин йўқ – оила йўқ, оила йўқ – миллат йўқ.
Камроқ миллат, камроқ бош оғриқ.
Кўзимизни очармиканмиз?
© Алоуддин Садриддинов https://t.me/Kenja_Botirjon
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев