Интернет форумлардан бирида бир танноз қиз шундай эълон қолдиради:
"Мен - чиройли, қувноқ ва ақлли қизман. Йилига камида 500 минг доллар даромадга эга йигитга турмушга чиқишни ҳоҳлайман"
Шунда ёш, омадли тадбиркор йигитлардан бири унга қойилмақом жавоб қайтаради:
"Мен сен ёзиб қолдирган постни ўқидим ва унинг натижасида ҳаёлимдан ўтган фикрларни ёзаяпман. Йиллик даромадим сен ҳоҳлаганингдан ҳам кўп. Анча кўп. Лекин сенинг таклифинг мендек тадбиркор йигит учун омадсиз келишув ҳисобланади. Чунки, сен ўз гўзаллигингни менинг пулларимга алмаштирмоқчисан. Ажойиб. Лекин афсуски, сенинг гўзаллигинг вақт ўтган сари йўқолиб боради. Менинг даромадим эса фақат ўсади. Албатта, даромадимнинг ўсиши 100 % кафолатланмаган, лекин бир нарса аниқ - сен бундан ортиқ гўзал бўлолмайсан.
Иқтисод тили билан айтганда сен қиймати камайиб борувчи активсан, мен эса даромади ўсувчи активман. Сен шунчаки оддий бир қиймати камайиб борувчи активмассан, балки қийматинг шу даражада тез тушиб кетадики, яна 10 йилдан сўнг сенга биров қарамай ҳам қўяди. Сени сотиб олиш (буни сен ҳоҳлаябсан) - ёмон бизнес. Шунинг учун, яхшиси сени ижарага олганим маъқул. Мен эса пулимни эмас, балки ўзимни ва инсоний хулқ-атворимни севган қиз билан турмуш қуришни ҳоҳлайман. Чунки фақат шундай қизгина молимни исроф қилмайди, оилани ҳурмат қилади, вафодор бўлади.
Агар сўзларим оғир ботган бўлса, унутмагин-ки, пулларим йўқ бўлганда сен ҳам йўқ бўлиб қоласан. Адолат юзасидан эса, сенинг чиройинг йўқ бўлганда, мен ҳам ёнингдан йўқоламан. Ҳаммаси шунчалар оддий. Хўўўш, бу келишув никоҳ эмас, оддийгина учрашувлар дейилади. Умид қиламан, сенга ёрдамим кўп тегади. Агар сени ижарага олишим бўйича келишувга тайёр бўлсанг, алоқага чиқарсан."
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6