Муҳаббатнинг туғилишини, Фақат битта юракдан кутманг. Учган билан осмон яқинмас, Ер ҳам қаттиқ секин қӯнишга. Қӯл узатинг, сархуш ва сармаст, Аммо мажбур қилманг кӯнишга. Бу туйғу, ки таъриф бепоён, Кимлар бахт дер ва кимлар тақдир, Менимча бу ҳислари аён, Икки дилнинг ихтиёридир. Чекинганда юракдан мудроқ, Кӯзлар кӯкка югурар балки. Ва ӯшанда, ечилар жумбоқ, Асл севги туғилар балки. Ёлғизликдир ишқнинг қабри ҳам, Висол осон келмаслиги ҳақ. Дил дардини ишқ деб атолмам, Гар сиз унга бӯлсангиз бефарқ. Дунё кенглигига шубҳам йӯқ, Торлигини эса унутманг. Майли ишққа отинг тош ва ӯқ, Лекин ишқсиз ҳаётни кутманг.31.08.2018 Муҳиб
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев