Дунёга эзгулик уруғин сочинг,
Ғафлат босиб қолманг, шайтондан қочинг,
Янги тонг муборак азизлар!
Бандамиз, гуноҳлар бўйнимизда мўл,
Бомдоднинг вақтида савоб оқар кўл,
Рухингиз бир покланг, дилда унсин гул,
Янги тонг муборак азизлар!
Қуруқ колманг дустлар ажру- савобдан.
Тонг саҳар соф ҳаво, оби- наввотдан.
Тилингизни тийинг қарғиш, туҳматдан.
Янги тонг муборак азизлар!
Кўзингизга дунё кўринар гузал,
Тонгги тиловатдан битилар ғазал.
Ичган сувингиз хам туюлар асал.
Янги тонг муборак азизлар!
Етти осмон узра фаришта келиб,
Хизматда бўларкан гуноҳни териб,
Шайтонга тош отинг унга қўшилиб.
Янги тонг муборак азизлар!
Дўсларим тангримга иймон келтиринг.
Ажру- савоб йигинг, хирмон келтиринг,
Қалбингизни покланг, нурга тўлдиринг.
Янги тонг муборак азизлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4
Сен учун тақдир қилинмаган нарса лабларинг орасида бўлса ҳам, барибир сенга насиб этмайди.
Ҳар биримизнинг тақдиримиз гўзал бўлсин.
Барча нохушликларни унутинг, кечиринг, кечирим сўранг, ҳар бир вазиятни тўғри деб билинг ва қабул қилинг.
Ҳар бир инсонга бахт тиланг ва севги беринг.
Чунки ҳар бир берганингиз бу сизникидир.