Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам, улардан ибрат олавермайди.
Биринчи синов:
Ҳар куни умри қисқариб боради...
Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ.
Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади.
Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчи синов:
Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади.
У эса, ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
Учинчи синов:
Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик, эътиборини боқий охиратига бермайди.
Ҳолбуки, у борар жойи - олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев