Мен сенга ҳозир ажойиб бир йўлини тақдим этаман. Агарда амал қилсанг, Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши билан бундан кейин бутун умринг давомида намозларингда бошқа ҳаёл сурмайдиган бўлиб қоласан.
Аввал шуни билишинг керак, шундай инсонлар борки, бутун умрини 60 ёки 70 йил намоз билан ўтказишади. Сўнгра Қиёмат кун Аллоҳнинг хузурига аъмалларида ҳеч қандай намозсиз, бўш қўллари билан келадилар. Бунга сабаб эса, улар намозларини қиём бўлиб, рукуъ ва сажда қилиб адо этишган... лекин, улар намозларини хушуъ билан адо этишмаган, амалга оширишмаган.Улар Аллоҳга яқинлашишмаган.
Ҳар сафар намоз ўқиётганингда қисқа сураларни ҳадеб такрорламасликка ҳаракат қил. Чунки улар (қисқа суралар) сенинг зеҳнингда мухрланиб, чуқур кўмилиб бўлган. Тилингдан осонликча автоматик равишда чиқиб кетаверади. Аммо... ақлинг умуман бошқа нарсаларни ҳаёл суради.
Бўш бўлиб қолган пайтларингда, фурсатдан фойдаланиб, Қуръондан фақат икки қаторгина оятни ёд олишга ҳаракат қил. Майли намоздан олдин ёдламасанг ҳам, намоз пайти келдими, туриб намозда шу икки қаторни ўқигин. Кўрасан, ақлинг шу икки сатрни ёдлаб қолиш учун киришиб кетиб, намозда бошқа нарсаларни ҳеч қачон ҳаёл сурмайдиган бўлиб қоласан. Бошқа бўш вақтларингдан (машинада, ишда) фойдаланиб қол. Шайтонни сенга "дин енгил, ўша эскиларини ўқийвер, Аллоҳ сендан қабул қилаверади" дейишига йўл қўйма. Бу лаъийнни фикрини бошингдан чиқариб ташла. Кунига майли бир маҳал Қуръонни оч, уч қаторми, тўрт қаторми оятни ўтириб ёдла. Ва шуларни намозингда куни билан ўқисанг, катта бир улкан фарқни ҳис этасан.
Фотиҳага келсак, шуни билгингки, бу сурани ҳар бир сўзини ўқиётганингда Аллоҳ таоло сенга жавоб қайтариб туради. Шунингдек ташаҳҳуд, Набиий ва фаришталар орасида бўлиб ўтган асосий нутқдир.
Ҳудди ҳаётингдаги охирги намозингни адо этишга кетаётганингдек таҳоратни комил қилгинки, бу таҳорат ғусл сифатида бўлиб, ундан кейин қиёмат қоимда Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло билан бўлиб ўтадиган учрашув учун кафанланадиганингдек бўлсин.
Аллоҳнинг олдида тур...
Тасаввур қил, сен имомсан ва сенинг ортингда юзлаб намозхонлар шай бўлиб турибдилар. Гўёки, сажда ёки рукуъни қисқартирсанг сенга норозилик билдиришиб, танбеҳ беришадигандек.
Қўлларингни кўтараётганингда аниқ ва равшан овоз билан такбир айтишни унутма.
Қуръон ўқиётганингда эса майин овоз билан ўқи, токи Аллоҳ сен билан фахрланиб, фаришталарига мақтансин. Саждада кўпроқ ажрга эришишинг учун уч марта "Субҳана Роббиял аъла" деб кетидан "ъадада холқаҳу, вазинат ъаршаҳу ва мидад калиматаҳу" деб намозни якунлаш учун қолган дуоларни ўқиб ол.
Энди сенга савол, Намозингни ширин таъмини ҳис қила олдингми?
Ummu Mustafo
╭═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঊঈ═╮
🌸 @hadisvahayot24 🌸
╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев