КИМ ҚЎЛ ЧЎЗДИ ДЕБ............
Мен ўлсам қабримда йиғлаб турманглар,
Кетишим тақдрдир мисоли фақр.
Бир обгир сув олинг, қуруқ келманглар,
Рухимда ташналик босилсин ахир !
Тупроғим чангини қоқманг илтимос,
Мен учун дуодан ясанглар тоқат,
Бир нихол келтиринг соясига мос,
Бошгинам узра экинглар фақат !
Жисмим тўкилганда тупроқ остида,
Қалтироқ қўлларда силаманг қабр,
Гар янтоқ унсада қабрим устида...
Узиб ташламанглар, етказманг жабр !
Ўтмишим китобин унсиз вароқлаб,
Хатосин изламанг, қабримни ёқманг
Соғинчдан сўзламанг руҳим азоблаб...
Мен кўриб кўрмаган кундан гапирманг !
Ёд этинг келганда чаманли сўлим,
Баҳорни севишим ўзидан сўранг,
Шеърият боғида ундирган гулим...
Бир бўлаг шохини Қибламга тўшанг !
Мен ўлсам рухимни қилманг оввора,
У излар тентираб сатрларимни,
Ўтинчим хар Баҳор келиб бир бора...
Қабрим узра ўқинг ашъорларимни !!!
Тобутим йўл олса манзилим томон,
Охирот кўприги яқин қолди деб,
Рухим бир қайрилиб қарайди шу он...
Шоир тобутига ким қўл чўзди деб !!!
МЕН ЎЛСАМ БАҒРИМНИ ҚУЧАР СКУНАТ...
ШЕЪРЛАРИМ ХАЁТДИР СИЗЛАРДА ФАҚАТ...
..............Гул Баҳор................
Москва. 19. 08. 2014.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 307
Улигим кутармас тош огирлигин
Тирикликда етинг ёрон кадримга
Курсатмай дунёни тошбагирлигин
Майли тикон уссин камиш ниш урсин
Урнимда тинч ётай тинчимни бузманг
Уринсиз хашак хам урнида турсин
Кукарган гиёхни бемаврид узманг
Карздор булсам гар карзимни айтинг
Буйнимда огир юк кетмай карзла
Айтсангиз мендан сунг арзимни айтинг
Тумонат даврада баралла,,, арзла
Давлатин оркалаб кетмайди банда
Икки кули бушу мискиндан мискин
Давлат суралмаган бокий масканда
Рухимиз то махшар олмоги бор тин ..
Улсам гар кабр тоши куйманг кабримга,,,
Улигим кутармас Тош огирлигин....
Хукмингни бузишга коинот ожиз.
Улимдан куркмайман кетарда бир жон
Лек дуззах озобига сабримдир нотинч.
Хузуринга кечикиб келмишам Тангрим
Адашган банданги кечирарсанму?
Ё. ..,озгина имкон бероласанми?
Қўнганида бошимга бахт қуши,
Онажонимнинг ўнг келиб туши.
Биз учун сиз энг яқин киши,
Мен ва онам кўнглини ола,
Ўйнаб беринг тўйимда ХОЛА.
Бўйларимга бўйингиз тенглаб,
Мен шўрликка келинлар излаб.
Юртлар кезиб юрдингиз бўзлаб.
Фарзандлари мен учун бўла,
Ўйнаб беринг тўйимда ХОЛА.
Онажоним жон опа сингли,
Зилол сувдек тозадир кўнгли.
Кошонамда бахт кулган куни,
Совға қилиб чойнак пиёла,
Ўйнаб беринг тўйимда ХОЛА.
Ўйнанг хола армонлар ўлсин,
Қалбимизга шодликлар тўлсин.
Шодон бўлиб онам хам кулсин,
Бугун бўлдим мен куёвбола,
Ўйнаб беринг тўйимда ХОЛА.
Дилшод Дўст.