Ишқнинг иши мушкул азал,чора висол.
Ё ўлмоқлик сахро кезиб Мажнун мисол.
Эй гўзал қиз қоши қалам хусни хилол.
Беш кун бўлди сизни севиб қолганимга.
Хар кун хушда хаёлингиз хаёл суриб.
Хар тун тушда сизла ажиб сухбат қуриб.
Сиз бехабар,хатто ўзим билмай туриб.
Беш кун бўлди сизни севиб қолганимга.
Хижронинигиз хаддан ошиб қийнар ёмон.
Бу кетишда мен ошиқни қўймас омон.
Бўлиб далли,алам дасти юрагим қон.
Беш кун бўлди сизни севиб қолганимга.
Қачонлардир севган эдим бир малакни.
Бир малакки ташлаб кетган мен халакни.
Қодир Аллох айлантириб чархпалакни.
Беш кун бўлди сизни севиб қолганимга.
Хафта аввал билмас эдим кимлигингиз.
Гул жамолли,ишва, нозга лимлигингиз.
Розиликми ё инкорлик жимлигингиз.
Беш кун бўлди сизни севиб қолганимга.
Байт битмасан кўнгил ғамга кетди тўлиб.
Безиб бўлдим бундан кунда минг бор ўлиб.
Ғулом Нормат эдим яна Ғулом бўлиб.
Беш кун бўлди сизни севиб қолганимга.
Ишқнинг дарди ёмон азал,малхам висол.
Ва ё ўлмоқ чора топмай Тохир мисол.
Эй сарвиқад,ғунча лабли сўзлари бол.
Беш кун бўлди сизни севиб қолганимга.
Ғуломжон Нормат. 9*05*2020-й https://t.me/GulomjonNormat/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев