
LIBOSIMI?
Ноаниқ юридик атамаларни
шарҳлаш ёхуд қонунлар
ноқонунийлиги устидан шикоят
қилиш тартиби ҳақида
Сайтимизга охирги пайтларда ҳижоб
ҳақида кўплаб саволлар келиб
тушмоқда. Уларда, асосан, ҳижоб
ўраш Ўзбекистонда қонунийми,
қонунчиликда бу ҳақда нима
дейилган, мутасаддилар томонидан
ҳижобга қарши хатти-ҳаракатлар
содир этилганда нима қилиш керак,
каби масалалар сўраляпти. Бу ҳақда
бир неча саволга алоҳида жавоб ҳам
ёздик. Лекин мавзу, назаримизда,
кенгроқ таҳлил ва шарҳга муҳтож.
Чунки қонунчиликда ибодат либоси
ҳақида банд бор. Мавзуни тўла
ўрганишимиз учун, аввало, шу қонун
нормаларини тўғри тушунишимиз
керак бўлади.
Ҳижоб ҳақида қонун борми?
Ўзбекистон Республикасининг
“Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисида”ги
қонунининг 14-моддаси 5-бандида
шундай норма белгиланган:
“Ўзбекисон Республикаси
фуқароларининг (диний
ташкилотларнинг хизматидагилар
бундан мустасно) жамоат жойларида
ибодат либосларида юришларига
йўл қўйилмайди”.
Худди шу қоида Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий
Жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 184-1-моддасида ҳам ўз
аксини топган:
“Ўзбекистон Республикаси
фуқароларининг (диний
ташкилотларнинг хизматидагилар
бундан мустасно) жамоат жойларида
ибодат либосларида юришлари –
энг кам иш ҳақининг беш
бараваридан ўн бараваричага
миқдорда жарима солишга ёки ўн
беш суткагача муддатга маъмурий
қамоққа олишга сабаб бўлади”.
Юқоридаги қонун нормаларидан
маълум бўладики, Ўзбекистон
Республикасида фуқароларнинг
жамоат жойларида ибодат
либосларида юришлари
таъқиқланади ва бу ҳаракат тегишли
жавобгарликни келтириб чиқаради.
Бу моддаларда тилга олинган ибодат
либоси нима? Унга ҳижоб ҳам
кирадими? Буни қаердан биламиз?
Агар ҳижоб шу моддада
таъқиқланган ибодат либослари
қаторига кирса, бу виждон эркинлиги
принципига зидми ёки буни
асослайдиган бошқа қонун
нормалари борми? Қуйида шу
саволларга жавоб топишга ҳаракат
қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Давлат
Конститутсиясида фуқароларнинг
дин ва виждон эркинлиги тўла
таъминланган [1]. “Виждон эркинлиги
ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги
қонуннинг3-моддасида ҳам ушбу
конститутсиявий принцип яна бир
бор мустаҳкамланган:
“Виждон эркинлиги фуқароларнинг
ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки
ҳеч қайси динга эътиқод
қилмасликдан иборат кафолатланган
конститутциявий ҳуқуқидир.
Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод
қилишга ёки эътиқод этмасликка,
ибодат қилишга, диний расм-
русумлар ва маросимларда
қатнашиш ёки қатнашмасликка,
диний таълим олишга ўз
муносабатини белгилаётган пайтда
уни у ёки бу тарзда мажбур этишга
йўл қўйилмайди”.
Ўзбекистон Республикасининг бошқа
қонун ҳужжатларида ҳам диний
асосларга кўра ажратиш, камситиш
ва ҳақ-ҳуқуқларни чеклаш мумкин
эмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.
Ҳижоб мусулмон аёлларнинг
номаҳрам эркаклар ҳузурида доимо
кийиши лозим бўлган либос
ҳисобланади [2]. Дин талабларига
кўра, у фақат ибодат пайтида
кийиладиган кийим бўлмай,
мусулмон аёл учун диний
амалларнинг ажралмас бир қисми
ҳисобланади. Уламоларга кўра, уни
кийиш шарт эмас, дейиш одамни
Исломдан чиқаради [3].
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин
ишлари бўйича қўмитага кўра,
ҳижобда юриш “ибодат либоси”
ҳисобланмайди, чунки Ислом динида
“ибодат либоси” тушунчаси мавжуд
эмас.
Юқоридаги асосларга кўра, ҳижобга
таъқиқ қўйиш динга эркин эътиқод
қилиш ҳуқуқини чеклаш бўлиб, бу
борадаги мавжуд конститутциявий
принципларга зид ҳисобланади.
Қонун даражалари
Ўзбекистон Республикаси
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасига
биноан, Ўзбекистон Республикасида
норматив ҳужжатлар юридик кучи
жиҳатидан қуйидаги даражаларга
бўлинади:
а) Ўзбекистон Республикасининг
Конститутцияси;
б) Ўзбекистон Республикасининг
қонунлари;
c) Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси палаталарининг қарорлари;
д) Ўзбекистон Республикаси
Президентининг фармонлари;
э) Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари;
ф) Вазирликлар, давлат қўмиталари
ва идораларининг ҳужжатлари;
г) Маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев