Предыдущая публикация
Келинг,кўнгилгинам қисматга кўнинг.
Аламлар юлдуздек сиғмас фалакка,
У учун қилчалик қадрим йўқ менинг.
Йўлида сочилса кўзларим дури,
Тиз чўкса қалбимнинг осмон ғурури.
Берсам ҳам асраган кўнглимнинг тўрин,
У учун қилчалик қадрим йўқ менинг.
Ошиқлар санасам саноғим етмас,
Бировлар ҳайдасам йўлимдан кетмас.
Унинг танлагани ,афсус мен эмас,
У учун қилчалик қадрим йўқ менинг.
Узилинг умидлар,узила қолинг,
Бас етар илинжлар кетинг,йўқолинг.
Йиғланг туйғуларим ,йиғланг дод солинг,
У учун қилчалик қадрим йўқ менинг.
Яримта бу кўнгил ҳеч қачон тўлмас,
Севмаганни мажбур севдириб бўлмас,
Мен нима бўлсам ҳам бўлдим-у,аммо,
У қайда бўлса ҳам омон бўлса БАС!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1