Зарафшон шаҳар коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи шаҳар штабининг бугун 13 августда ўтказилган навбатдаги йиғилишида қуйидагилар:
- 15 августдан эътиборан авторанспорт воситаларининг кун давомида юришига, мехмонхоналар, музейлар, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салоналри, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларига;
- белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказишга;
- 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатновига;
- 20 августдан эса буюм ва қурилиш махсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар фаолиятига рухсат берилади.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев