Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августидаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларидан камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
2020 йил 1 июль ҳолатига Зарафшон шаҳри бюджети қўшимча манбаларининг миқдори 237 743 840 сўмни ташкил этди. Ҳамшаҳарларимиз томонидан тақлиф этилган тадбирлар учун овоз бериш ва ўз тақлифингизни қолдириш учун www.openbudget.uz сайтига (“Қайта алоқа”, “Ташаббусли бюджет”) (https://openbudget.uz/#/participatory-budgeting/one?province=12&district=408&name=Зарафшон шаҳри) ўтишингизни сўраймиз.
Энг кўп овоз берилган тадбир жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбир ҳисобланади ва шаҳар бюджети қўшимча манбаларидан 10 фоизи яъни, 23 774 384 сўм маблағ ушбу тадбирни молиялаштиришга йўналтирилади. Тадбирга овоз бериш ёки таклиф бериш давомийлиги жорий йилнинг 31 августига қадар давом этади. Кўрсатилган муддатдан кейин берилган овоз ва таклифлар ҳисобга олинмаслигини маълум қиламиз.
Шу муносабат билан Сиздан тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Зарафшон шаҳар молия бўлими.
Портал «Открытый бюджет» – это система, представляющая полную информацию о планировании и исполнении бюджета Республики Узбекистан и инструмента для обратной связи.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев