Муслима опалар,сингиллар, азал Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Тарихни ўкидим, у йиглар беун, Келажак мўрида коп-кора тутун. Мен жавоб бераман, сўзимга бугун Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Хурлико фаранги ўкисин тахсин, Яхшиси танлаган йўлидан кайтсин. Голливуд дод десин,кўшиклар айтсин Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Тарих шохид бугун,килмай бахона, Мўмин юрагида буткул тантана. Ромео ўзини ўлдирсин яна Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Олам гул кийинди саодатсайли -Аёл хак сўз айтди Умар туфайли, Кирол Лир икки бор кўр бўлсин майли... Биз кабисеволмас сизларни хеч ким!
Отелло катл этди Дездемонани конга бўяб буткул гулдек хонани. Лек муслим бошида тутар онани, Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Аллохнинг хукмини билсангиз ёддан, Биз сизни севамиз хаддан-да хаддан. Жулия Робертслар йиглар хасаддан! Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Алий йўлга тушди,хилол, бирга юр! Холид киличидан таралмокда нур! Евгений Онегин, четга ўтиб тур! Биз каби севолмас сизларнихеч ким!
Дунёвий севгига кўнгиллар зорми, Илохий чашмадан конган ифторми? хакикий мўминлар севсалар борми? Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Инсоф билан айтинг, кай элатда бор Факат махрамига тўкилган викор? Зино кўчасидан беркиниб, бедор Биз кабисеволмас сизларни хеч ким!
Бечора таналар, хаммадан колган, Бугун дунё узра фарёдлар солган. Буюк пайгамбардан насихат олган Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Кўрдим юзингизда гулгун чехралар, Ундан шаббода гам олар бахралар. Кўнглимда бир сурур аста сиргалар: Биз каби севолмас сизларни хеч ким!
Мўминкўрса, калби билан кўради, Шу боис, юрак хам сокин уради. Севсак гар, ўртада Аллох туради Биз каби севолмас сизларни хеч ким.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев