Тонг ёришмоқда- ю , қуёш кӯринмас,
Хали хануз кӯзимга илинмас уйқу..
Тун ӯтиб кетгани хеч хам билинмас,
Қалбимни тинч қӯймас, "бесамар"туйғу..
Ха..биламан сизга ..Мен ким? бегона ,
Кӯрмагансиз хатто мени суръатим..
Сизга мухаббатим бӯлиб ягона,
Севаман дейишга етмас журъатим ..
Наҳот курмай,билмай, севиб қолганман,
Бу балки ишора, ёрсизлигимга ..
Қанча андуҳларни қалбга солганман,
Севилиш орзуйим, ёлғизлигимга...
Биламан ,ҳаққим йӯқ, аёлингиз бор,
Умид хам қилмайман, хеч қачон сиздан..
" Сохта" бу мухаббат ёлғизларга ёр,
Етолмай қувладим бахтнинг изидан..
Билмайин шу қадар Севилиш шавқин,
Бахт тилаб яшадим ,ёшу қарига...
Ёшликда келмаган мухаббат завқин,
Билдим, севилмайин кӯниб барига..
Бахтлидек тутайин бугун ӯзимни ,
Қийнаган хижронни йӯллаб самога ..
Мени хам севишсин кӯрмай юзимни,
Ёлвориб дуолар қилай Худога...
НОЗИМАБЕГИМ. 3 Февраль.2016 йил.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев