ЁЛҒИЗЛИК ҚАЛБИМГА БИР УМР ЁДГОР...
Термулиб ойнага кӯриб юзимни ,
Ажин тушганини пайқадим аста ,
Маъюслик тарк этмас шахло кӯзимни,
Вужудимда титроқ, юрагим хаста..
Мавхум Муҳаббатдан умидим узмай,
Бахор келса, кутдим интиқ куз фаслин..
Йиллар ӯтганини қолибман сезмай,
Вақт кӯрсатар экан Хаётнинг аслин...
Тинч қӯймас азобли қалбим садоси,
Йиғлайман беркиниб, кӯрмасин хеч зоғ..
Танлаган турмушни умрим хатоси,
Мағрур юрагимнинг жамолида доғ...
Унута олмайман Севган ёримни,
Қалбимда сӯнмади чин муҳаббатим..
Хиёнат синдирди ишонч, оримни,
Мағлуб бӯлган кӯнглим ёки нафратим? ..
Доғ юрак севишдан тӯхтагин бир зум,
Хиёнат қилган-ку ахир Севгилим ?! ...
Нафратим қошида севгим хам мазлум,
Мунғайиб туради бетараф дилим...
Бахтли бӯлинг деган сӯзим остида,
Қолиб кетди қанча, қанча дил изхор...
Хиёнат топтаган тақдир устида,
Ёлғизлик беғубор қалбимга ёдгор..
Н.Қ. 18 январь. 2016 йил.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1